Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Сентябрь/2022   Изоҳлар

Брюсселдан муносабат: Самарқанд саммити ШҲТ маконида транспорт ва логистиканинг ўзаро боғлиқлигини оширишга ҳисса қўшди

ТОШКЕНТ, 30 сентябрь. /«Дунё» АА/. “Самарқанд саммити ШҲТ маконида транспорт ва логистика ўзаро боғлиқлигини рағбатлантиришга ҳисса қўшди”, деди «Diplomatic World Institute» таҳлилий марказининг лойиҳа менежери Альберто Туркстра (Брюссель) кеча Тошкентда  бўлиб ўтган  «ШҲТ Самарқанд саммити: Минтақавий ва халқаро хавфсизлик, барқарор ривожланишга қўшилган ҳисса» мавзусига бағишланган халқаро конференцияда сўзлаган нутқида, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


– Самарқандда бўлиб ўтган саммит ШҲТ маконида транспорт-логистика ўзаро боғлиқлигини, жумладан, Ташкилот маконида янги транспорт йўналишлари, алоқа ва таъминот каналларини ривожлантиришга хизмат қилди, - деди эксперт. - «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўли ва «Термиз-Мозори Шариф-Кобул-Пешовар» каби транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича шартномалар имзолангани тадбирнинг муҳим натижаси бўлди.

ШҲТ маконида замонавий транспорт ва транзит йўналишлари тизимини шакллантириш ва бу борада қўшма тадбирларни ўтказиш ўзаро фойдали бўлиб, ташкилотга аъзо мамлакатлар манфаатларига жавоб берадиган муаммоларни ҳал этишга қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу конференция Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти томонидан Ташқи ишлар вазирлиги, Марказий Осиё халқаро институти билан ҳамкорликда ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитаси кўмагида ташкил этилди. Унда ШҲТга аъзо давлатлар, шунингдек, қатор хорижий мамлакатлар, жумладан, АҚШ, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Франция, Венгрия ва бошқа давлатларнинг эксперт ва таҳлилий доираларидан 30 дан ортиқ таниқли вакиллар иштирок этди.

 

Телеграм учун: Брюсселдан муносабат: Самарқанд саммити ШҲТ маконида транспорт ва логистиканинг ўзаро боғлиқлигини оширишга ҳисса қўшди

 

Альберто Туркстра«Diplomatic World Institute» таҳлилий марказининг лойиҳа менежери

Мавзуга оид

АҚШдан муносабат: Ўзбекистоннинг иқтисод...

Халқаро солиқлар ва инвестициялар маркази (ITIC) президенти Даниэл Витт «Дунё» АА учун шар...

Франциядан муносабат: Марказий ва Жануби...

“Art et Traditions Populaires Salmorenc” уюшмаси (Франция) бош директори Николя Шарлети...

Хитойдан муносабат: Ўзбекистон Марказий ...

Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик институти (МОМИҲИ) директори Сайид Шакил Шах ...

Сўнгги янгиликлар