Uz / Ўз Ru En

Toshkent

24/Июль/2020   Сиёсат

Бу йил Ўзбекистонда 6 миллион 400 минг тоннадан ортиқ ғалла ҳосили етиштирилди


ТОШКЕНТ, 24 июль. /«Дунё» АА/. Бу ҳақда  кеча  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ ва сув хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштириш ва бозор муносабатларини янада ривожлантириш бўйича белгиланган  вазифалар ижроси бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишда таъкидланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Шу муносабат билан Президентимиз  Шавкат Мирзиёев барча фермер, деҳқон хўжаликлари ва кластерлар ходимларига халқимиз номидан чуқур миннатдорлик билдирди.

– Умуман олганда, қишлоқ хўжалигини тубдан ислоҳ қилиш ва соҳада бозор иқтисодиётини кенг жорий этиш бўйича тегишли қарорлар қабул қилиниб, устувор вазифалар белгилаб берилган. Уларнинг ижроси мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигига, энг асосийси, халқимизнинг кайфияти ва турмуш тарзига таъсир кўрсатадиган жуда муҳим масала, – деди Шавкат Мирзиёев.

Мавзуга оид

Озарбайжондан муносабат: Ўзбекистон ШҲТ ...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг бугу...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавка...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшлар – 2020: глобал бирдамлик, барқарор тараққиёт...

Самарқанд вилояти билан Хэнань провинция...

Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонаси томонидан Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов в...

Сўнгги янгиликлар