Uz / Ўз Ru En

Toshkent

24/Октабрь/2020   Долзарб

Будапештдаги учрашувлар чоғида Ўзбекистон элчиси кўп қиррали икки томонлама муносабатларни янада кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди


ВЕНА, 24 октябрь. /«Дунё» АА/. Элчи Абат Файзуллаев бошчилигидаги Ўзбекистоннинг Австриядаги элчихонаси делегацияси Будапешт шаҳрига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Будапештдаги сафар чоғида ушбу давлат Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазирлиги, Миллий Ассамблея (парламент), Савдо-саноат палатаси ва Венгрия экспортни ривожлантириш агентлигида учрашувлар бўлиб ўтди.

Венгрия Дипломатик академияси ва Stipendium Hungaricum дастурини бошқарадиган Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Давлат котиби Оршола Пачай Томашич билан музокаралар давомида таълим соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Давлат котиби Венгрия – Ўзбекистон муносабатлари тобора ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди ва манфаатли соҳаларда ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга тайёрлигини билдирди.

Венгрия томони Ўзбекистон билан таълим соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш тарафдори экани ва Венгрия ҳукумати грантлари асосида кўпроқ иқтидорли ўзбекистонлик талабаларни Венгрия олий ўқув юртларига ўқишга жалб қилишдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Учрашув якунида Венгрия Дипломатик академияси билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш истакларини билдирилди.

Венгрия Миллий Ассамблеясида Венгрия парламенти спикери ўринбосари Шандор Лейжак ва Давлат котиби, Миллий Ассамблея ташқи алоқалар бўлими директори Петер Шарди билан алоҳида учрашувлар бўлиб ўтди, улар парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини ҳамда маданий-гуманитар масалаларни муҳокама қилди.

Парламент аъзолари Венгрия Ўзбекистондаги кенг кўламли ислоҳотлар ва парламентаризмнинг фаол ривожланишини катта қизиқиш билан кузатаётганини таъкидлади.

Томонлар Ўзбекистон билан Венгрия парламентлари ўртасида ҳамкорликни кенгайтиришга ҳар томонлама кўмаклашишга келишиб олди.

Вице-спикер Шандор Лежак Венгрия парламенти делегацияси таркибида 2013 йил октябрь ойида Ўзбекистонга биринчи ташрифини илиқ таассурот билан эслади.

"Менда Амир Темур музейидаги тарихий экспонат ва ўзбек халқининг маданий ёдгорликлари, амалий санъати ҳақидаги ўчмас буюмлар ажойиб таассурот қолдирди", деди у.

Суҳбат давомида вице-спикер Ўзбекистонга бўлган қизиқиши кўп йиллар олдин таниқли венгриялик шарқшунос Вамберининг "Марказий Осиёга саёҳат" китоби билан танишгач пайдо бўлганини қайд этди.

Будапештга сафар доирасида Савдо-саноат палатаси ва Венгриянинг экспортни ривожлантириш агентлиги раҳбарлари билан ҳам учрашувлар бўлиб ўтди. Унда савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари бўйича фикр алмашилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида ...

Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида яна юқорилади....

Шавкат Мирзиёев: Биронта хонадон, биронт...

Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятида бўлиб турибди....

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари бошчил...

Жорий йил 18-19 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умур...

Сўнгги янгиликлар