Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

16/Март/2020   COVID-19

Бугун АҚШда коронавирусга қарши вакцина синови бошланди - Associated Press


ВАШИНГТОН, 16 март. / “Дунё” АА/. АҚШ ҳукумати расмий баёнотига кўра, бугун, душанба куни Сиэтл шаҳридаги Каисер Перманенти – Вашингтон соғлиқни сақлаш илмий тадқиқотлар институтида янги турдаги коронавирус COVID-19 га қарши вакцинани илк иштирокчида синовдан ўтказиш бошланган. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар қилди.

Синов тажрибасини мамлакат Соғлиқни сақлаш миллий институти молиялаштирмоқда. Иштирокчининг илтимоси сабаб, мазкур вакцина тажрибаси жараёни ҳақидаги маълумотлар ошкор этилмайди.

Мамлакат соғлиқни сақлаш расмийлари берган маълумотга кўра, вакцина тўлиқ ишончли, деб тасдиқланиши учун 18 ой талаб этилади.

“Синов тажрибаси 45 нафар ёш соғлом кўнгиллиларда турли дозаларда амалга оширилади. Иштирокчилар соғлиғи учун жиддий хавф йўқ. Сабаби улар синов пайтида вирусни таналарига қабул қилмайди. Синов тажрибасининг асосий мақсади вакцина таъсирини ўрганишдан иборат”, – дейилади хабарда.

Бугунги кунда СОVID-19 коронавируси шиддат билан тарқалаётгани сабабли дунё бўйлаб юзлаб илмий тадқиқот институтлари унга қарши вакцинани яратиш устида иш олиб бормоқда.

Баъзи тадқиқотчилар мақсади тўлиқ даво топилгунига қадар вақтинча бўлса-да, аҳолининг касалликка чалинишининг олдини олувчи, эмланганидан сўнг 1-2 ойга қадар касалликдан сақловчи тезкор вакциналарни яратишдан иборат бўлиб қолмоқда.

Хитой олимлари янги коронавирусга қарши курашда одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ОИВ) препаратлари комбинациясини, шунингдек, Эболага қарши ишлаб чиқилган “ремдесивир” (Remdesivir) номли экспериментал препаратни синовдан ўтказмоқда.

АҚШнинг Небраска тиббиёт маркази университети ҳам СОVID-19 коронавируси билан касаллангани сабабли Япониядан эвакуация қилинган айрим америкаликларда “ремдесивир” препаратини синаб кўрган.

Синов тажрибаларида беморларнинг катта қисми соғайиб кетган. Уларнинг айримларида касаллик 1-2 ҳафтада ўтиб кетган бўлса, баъзиларида даволаниш муддати 3-6 ҳафтагача чўзилган ва муваффақиятли тугаган.

Мавзуга оид

«Стартап ташаббуслари»ни қўллаб-қувватла...

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда пандемия оқибатла...

Ўзбекистондаги эпидемиологик_вазиятга ои...

Ўзбекистонда 13 апрель куни ҳисобида 133 кишида вирус аниқланди ва жами ҳолатлар сони қари...

Бухорода карантинда бўлган 72 нафар юртд...

Бухоро вилояти Бухоро туманидаги «Жўйизар» санаторийсида 14 кунлик карантинга олинган 72 ...

Сўнгги янгиликлар