Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

21/Май/2022   Маданият

Бугун Бухорода Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали байрамона сайл билан бошланди

БУХОРО, 21 май. /“Дунё” АА/. Бугун тонгда Бухоро шаҳрида биринчи Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали анжуман иштирокчиларининг байрамона юриши билан бошланди, дея хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Замира Азизхонова воқеа жойидан.


Тадбирдан кўзланган мақсад – серқирра ўзбек миллий ҳунармандчилигини халқаро кўламда янада кенгроқ намойиш этиш, унинг бетакрор намуналарини тарғиб қилиш, мазкур йўналишда ишбилармонлар ўртасида тажриба алмашиш ва ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат.

25 майга қадар давом этадиган фестивалда республикамизнинг барча вилоятларидан 288 нафар ҳунарманд иштирок этмоқда. Улардан 110 нафари заргар, 37 нафари зардўзлик устаси, 44 нафари каштачи, 97 нафари ҳунармандчиликнинг бошқа йўналишлари вакилларидир.

Фестивалга дунёнинг 58 давлатидан иштирокчилар ташриф буюрган. Форум давомида 112 нафар хорижлик ҳунарманд ўз маҳоратини кўргазмали тарзда намойиш этади.

Мавзуга оид

Туркияда Ўзбекистон маърифатпарварлари х...

Туркия пойтахтида маърифатпарвар жадидларнинг йирик намоёндаларидан бири Абдулҳамид Чўлпон...

Озарбайжондан муносабат: Навоий мероси т...

Кеча буюк мутафаккир, шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги мунос...

Ўзбекистон мусиқа санъати Исроилда намой...

Нес-Циона шаҳри консерваториясида "Бароккодан Жазгача" деб номланган фортепиано мусиқаси ф...

Сўнгги янгиликлар