Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

27/Октабрь/2021   Жамият

Бугун Корея Республикаси Олий суди раисининг Ўзбекистонга ташрифи бошланмоқда


СEУЛ, 27 октябрь. /"Дунё" АА/. Бугун Корея Республикаси Олий суди раиси Ким Мёнг Сунинг Ўзбекистонга ташрифи бошланмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

27 октябрдан 4 ноябргача давом этадиган ташриф дастурида Ўзбекистон Олий ва Конституциявий судлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиш кўзда тутилган бўлиб, томонлар идоралараро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилади. Шунингдек, Жанубий Корея Олий суди раҳбари Ўзбекистоннинг қатор туман судларида бўлади, Бухоро ва Самарқанд шаҳарлари ҳокимлари билан учрашувлар ўтказади, шунингдек, ушбу тарихий шаҳарларнинг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилади.

Ташриф якунида икки мамлакат суд органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон ва Жанубий Корея Олий судлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаш режалаштирилган. Мазкур ҳужжат суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, суд ҳокимиятининг роли ва нуфузини ошириш, суд институтлари фаолиятини мустаҳкамлаш, судлар мустақиллигини таъминлаш ва судьялар тайёрлашда тажриба алмашишни назарда тутади.

Мавзуга оид

Ўзбекистонга Россия соғлиқни сақлаш вази...

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, Россия соғлиқни сақлаш вазири Миха...

ДСҚ раиси биринчи ўринбосари Мубин Мирза...

Давлат солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев карантин даврида жисмоний ва ...

Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга қарши кур...

Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари тушунтирилмоқда....

Сўнгги янгиликлар