25/Март/2021 Марказий Осиё
ТОШКEНТ, 25 март. /«Дунё» АА/. Бугун Қирғизистон Бош вазири Улукбек Марипов бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Тошкентда Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат раҳбарлари раислигида икки томонлама ҳамкорлик бўйича қўшма комиссиянинг 9-йиғилишини ўтказиш режалаштирилган.
Қирғизистон делегация таркибига мамлакатнинг турли вазирлик ва идораларининг раҳбарлари киритилган. Меҳмонлар Тошкентдаги қатор юқори технологик корхоналарда бўлиб, ишлаб чиқариш жараёни ва тайёрланаётган маҳсулотлар билан танишади.