Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

15/Июнь/2020   COVID-19

Бугун Истанбулдан парвоз қилган чартер рейс Тошкентга қўнади. Навбатдаги рейс ҳафта охиригача қўйилади.

АНҚАРА, 15 июнь. /«Дунё» АА/. Бугун Истанбулдан парвоз қилган, бортида 253 нафар Ўзбекистон фуқароси ва 14 туркиялик мутахассис бўлган самолёт Тошкентга етиб келиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси хабарига кўра, юртимизга учган «Uzbekistan Аirways» АЖ самолёти бортига ёш болали ва ҳомиладор аёллар, ногиронлар, шунингдек, Туркия клиникаларда даволанган бемор фуқароларимиз киритилди.

Мамлакатимиз Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланган маълумотларга қараганда, сўнгги икки ҳафта ичида учта рейс билан 650 нафардан ортиқ фуқароларимиз ватанга қайтишган. 

Янги жадвалга кўра, навбатдаги авиақатнов жорий йилнинг 19 июнида ташкил этилади.

Мавзуга оид

Пайшанба куни Ўзбекистонда 251 кишида ко...

Кеча Ўзбекистонда 251 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилиб, касалланганларнинг умумий...

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 1...

2020 йил 21 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этил...

Ўтган бир кеча кундузда Ўзбекистонда 230...

Шанба куни ҳолатига кўра, пандемия бошланганидан бери COVID-19 хасталигига чалинган беморл...

Сўнгги янгиликлар