Uz / Ўз Ru En

Toshkent

03/Июль/2020   Маданият

«Бухорча» ашула ва рақс ансамбли «World Folk Vision 2020» халқаро фестивалида эътироф этилди


ТОШКЕНТ, 3 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон давлат филармонияси Бухоро вилоят бўлинмасининг «Бухорча» ашула ва рақс ансамбли  «World Folk Vision 2020» миллий маданият ва санъат жаҳон онлайн фестивалида тўртинчи ўринни қўлга киритди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мазкур фестивалда «Бухорча» ашула ва рақс ансамбли «Чорзарб» Бухоро анъанавий туркум қўшиқлари билан иштирок этди.

Халқаро танловнинг дастлабки босқичида  жаҳонинг 115 мамлакатидан 1 минг 100 та бадиий жамоа қатнашди. Шундан 20 давлатдан 29 жамоа фестивалнинг финал босқичига йўлланма олди. Якунда «Бухорча» ашула ва рақс ансамбли фестивалнинг «Рақс» номинацияси бўйича 4-ўринга муносиб кўрилди.

Мавзуга оид

Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тари...

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг «Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музей...

Рисолат Ҳайдарованинг «Ренессансни маъри...

Озарбайжон Миллий Фанлар академиясининг расмий сайтида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси...

Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди Поль...

Шоҳ ва шоир, ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудинин...

Сўнгги янгиликлар