Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

16/Декабрь/2022   Инвестициялар

Бухоро, Наманган ва Хоразм вилоятларида умумий қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича ғолиб инвесторлар аниқланди

ТОШКЕНТ, 16 декабрь. /«Дунё» АА/. Кеча Бухоро, Наманган ва Хоразм вилоятларида умумий қуввати 500 МВт бўлган 3 та қуёш фотоэлектр станциясини (ҚФС) қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича ўтказилган тендер танловларида ғолиб инвесторлар номи  аниқланди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, танлов натижаларига кўра, «Масдар» компанияси Бухоро вилоятида 250 МВт қувватга эга лойиҳани қуриш ва унда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг бир киловатт-соати учун 3,044 АҚШ центи миқдорида таклифи билан ғолиб бўлди.

Аҳамиятлиси, мазкур лойиҳа Ўзбекистонда биринчи марта қуввати 62 МВтлик энергия сақлаш батареяси билан амалга оширилади.

«Алорко» компанияси Наманган вилоятида 150 МВт қувватга эга лойиҳа учун ишлаб чиқарилган бир киловатт-соат электр энергиясини 4,828 АҚШ центида етказиб бериш таклифи билан ғолиб, деб топилди.

«Вольталиа» компанияси Хоразм вилоятида 100 МВт қувватга эга лойиҳа учун ишлаб чиқарилган бир киловатт-соат электр энергиясини 2,888 АҚШ центида етказиб бериш таклифи билан тендер ғолиби бўлди.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда фаолият юритаётган Жанубий ...

Кеча пойтахтимиздаги «Panarams Radisson» меҳмонхонасида Ўзбекистон вазирлик ва идоралари ...

Саудиялик тадбиркор билан Ўзбекистонга ...

Мамлакатимиз Бош консуллигида Жидда шаҳридаги йирик тадбиркор Муҳаммад Синди билан учраш...

Вена шаҳрида UNIDO ва Ўзбекистон ўртаси...

Уч йиллик лойиҳа бюджети қарийб 2,5 миллион долларни ташкил этади...

Сўнгги янгиликлар