Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

03/Июль/2022   Тарих

Бухоро Шаҳристонидан қадимий ноёб деворий суратлар топилди

ТОШКЕНТ, 3 июль. /«Дунё» АА/. Бухоро тарихий марказидаги собиқ Шаҳристон бозори ҳудудидан қадимги ноёб деворий суратлар топилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Ўзбекистон Маданий мерос агентлиги маълумотига кўра, Нью-Йорк университети ҳузуридаги қадимги дунёни ўрганиш институти профессори Сорен Старк  бошчилигидаги тадқиқотчилар томонидан олиб борилган археологик тадқиқотлар якунига кўра, бозор ҳудудидан қадимги ноёб деворий суратлар аниқланган

Археологлар томонидан қазилган иккинчи хандақдан деворий расмнинг маълум бир қисмлари деб тахмин этилаётган қолдиқлар олинди.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, ушбу деворий расмлар қолдиқлари Варахшадаги Бухорхудотлар саройидан топилган деворий расмлардан тахминан тўрт аср олдин ишланган.

Археологларнинг янги топилмалари фақат ушбу деворий расмлар билан якунлангани йўқ. Улар, шунингдек,  ноодатий сирланган яшил от шаклидаги болалар ўйинчоғини ҳам топган.

Мавзуга оид

Малайзияда сақланадиган Ўзбекистонга оид...

Ўзбекистон элчихонаси иштирокида Имом Бухорий халқаро тадқиқот маркази ва Малайзия Халқар...

Ўзбекистон археологларидан навбатдаги то...

Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида жойлашган Сурхон давлат қўриқхонаси, Хатак бўлими,...

Турк тарихчиси: Инсон ҳаёти давомида бор...

Туркиянинг оммабоп https://www.tv100.com веб-сайтида таниқли турк тарихчиси, профессор Илб...

Сўнгги янгиликлар