Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

08/Октабрь/2021   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Бухоро вилояти ва Тэгу шаҳри ўртасида ҳамкорлик ўрнатилади

СЕУЛ, 8 октябрь /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Жанубий Кореядаги элчихонаси вакиллари Тэгу метрополитан шаҳар маъмуриятининг ташқи алоқалар бошқармаси бошлиғи Ли Ки Сок билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.


Унда Ўзбекистоннинг Бухоро вилояти ва Жанубий Кореянинг Тэгу шаҳри ўртасида Ҳамкорлик меморандумини имзолаш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Учрашувда келгусида Бухоро вилояти ва Тэгу метрополитан шаҳри ўртасида туризм ва спорт соҳасига инвестицияларни жалб қилиш, ўзаро савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий, маданий соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Ўз навбатида, Жанубий Корея вакиллари Бухоро вилояти салоҳиятини инобатга олган ҳолда, ушбу ҳудуд доирасида амалга ошириладиган илмий ва ижтимоий соҳалардаги грант лойиҳаларда вилоят иштирокини йўлга қўйиш таклифини билдирди.

Тадбирда томонлар қисқа муддатларда ушбу ҳамкорлик Меморандумини имзолашга келишиб олди.

Мавзуга оид

Рига шаҳрида Европа Иттифоқининг Ўзбекис...

Ўзбекистон элчиси Қадамбай Султонов Латвия Фанлар академияси (ЛФА) Иқтисодиёт институти ди...

Токиода Ўзбекистон-Япония ҳамкорлигининг...

Мамлакатимиз элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Ўзбекистон - Япония муносабатларини ривожланти...

Польша Президенти Девони давлат вазири: ...

Ўзбекистон элчиси Баҳром Бобоев Польша Президенти Девони давлат вазири - Халқаро сиёсат бю...

Сўнгги янгиликлар