Uz / Ўз Ru En

Toshkent

17/Февраль/2020   Бухоро - Ислом олами маданияти пойтахти

Бухорода ISESCO ҳамкорлигида халқаро анжуман ўтказилади


ТОШКЕНТ, 17 февраль. /«Дунё АА»/. Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлигида ISESCO вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё»АА мухбири вазирлик манбасига таяниб.

Унда вазир ўринбосари Камола Оқилова, Ислом маданияти маркази раҳбари Шоазим Минавваров ва ЮНЕСКОнинг вазирлик қошидаги бўлинмаси мутасаддилари иштирок этишди.

Учрашувда жорий йил 14-17 апрель кунлари Бухоро шаҳрида бўлиб ўтадиган Ислом мамлакатларининг дунё миқиёсидаги илмий-амалий, маданий анжуманини ўтказиш масалалари муҳокама этилди.

“Давра суҳбати”да мазкур нуфузли тадбирга юқори даражада тайёргарлик кўрилаётганлиги алоҳида қайд этилди.

-14 апрель куни олий мартабали меҳмонлар  учун анжуманнинг тантанали очилиш маросими ўтказилади. Шунингдек, анжуманда ISESCO бош директори шахсан иштирок этиши биз учун шараф, - деди Шоазим Минавваров. - Ислом марказларидан бири сифатида биз ҳам ўзимизнинг маданий меросимиз билан фахрланамиз.

Эртага ISESCO вакиллари ва ишчи гуруҳ аъзолари халқаро анжуманга тайёргарлик масаласини ўрганиш мақсадида Бухоро шаҳрига боради.

20 февраль куни мазкур тадбирни ўтказиш бўйича оммавий ахборот воситалари учун матбуот анжумани ўтказилади.

 

Сурат: Жахонгир Азимов

Мавзуга оид

Бухоро - ислом олами маданияти пойтахти...

Бухоро – жаҳоннинг энг қадимий ва тарихий-меъморий обидаларга бой гўзал шаҳарларидан бири....

«Кампирак девори»нинг узунлиги 336 кило...

Бухоро тарихи ҳақидаги асл ҳақиқатлар шаҳардаги қадимий бинолар ва бугунги кунда айрим жой...

Бухоро - қадимги дунё ва ўрта асрлар со...

Жаҳон илм-фани ва цивилизациясига муносиб ҳисса қўшган шаҳарларимиз орасида Бухоро алоҳида...

Сўнгги янгиликлар