Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

01/Декабрь/2021   Жамият

Бухорода Италиянинг нуфузли университети филиали ташкил этилади


РИМ, 1 декабрь. /“Дунё” АА/. Сўнгги йилларда Ўзбекистон ҳамда Италия ўртасидаub ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда. Бу, айниқса, бугунги кунда таълим соҳасида амалга оширилаётган турли лойиҳаларда ўз аксини топмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Маълумки, жорий йил Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистоннинг Римдаги элчихонаси томонидан Бухоро шаҳрида Италиянинг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири – Луижи Ванвителли номидаги Кампания университетининг филиалини ташкил этиш бўйича ишлар бошланган эди. Бугун ушбу лойиҳанинг амалий ижросини таъминлаш йўлида илк қадам ташланди: Неапол шаҳрида меҳмон бўлиб турган Бухоро вилояти делегацияси ҳамда Кампания университети раҳбарияти ўртасида филиални ташкил этиш бўйича дастлабки келишув меморандуми имзоланди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси Отабек Акбаров, Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Мирали Ҳамроев, Бухоро давлат тиббиёт институти ректори Шуҳрат Тешаев, Бухоро муҳандислик-технология институти ректори Нусратилла Баракаев ва Бухоро давлат тиббиёт институти проректори Ахатжон Насуллаев, Кампания университети ректори Жанфранко Николетти, университет проректори Луиджи Маффей, университет халқаро бўлими бошлиғи Сержио Минуччи ҳамда турли факультетларнинг вакиллари қатнашди.

Бухоро шаҳрида Кампания университети филиалини очиш билан боғлиқ ташкилий масалалар муҳокама этилди. Имзоланган келишувга асосан филиалда Кампания университетининг ўқув дастурлари асосида қурилиш, архитектура, кийимлар дизайни, олий ҳамширалик йўналишларида бакалавр ҳамда магистрлар тайёрлаш йўлга қўйилади. Шунингдек, Бухоро вилоятида мавжуд эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда чарм ва тери маҳсулотларини қайта ишлаш, тиббиёт, фармацевтика ва турли тор мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш таклифи ўртага ташланди.

Филиалда таълим жараёнига Кампания университетининг малакали профессор-ўқитувчилари жалб этилиб, талабаларнинг Италияда амалиёт ўташига имконият яратилади.

Ректор Жанфранко Николетти Бухоро шаҳрида Кампания университети ўз филиалини ташкил этишдан манфаатдорлиги, 2022 йилнинг баҳорида университет делегациясининг Бухоро шаҳрига ташрифи давомида филиални ташкил этиш бўйича шартномани имзолашга тайёр эканини билдирди.

Филиал фаолияти тўлақонли йўлга қўйилгунга қадар Бухоро муҳандислик-технология институти ҳамда Бухоро давлат тиббиёт университети билан юқорида таъкидланган йўналишлар бўйича қўшма таълим дастурлари амалга оширилади. Бу бўйича Кампания университети ҳамда Бухоро олий билим юртлари ўртасида меморандум имзоланди. Томонлар ўртасида қўшма таълим дастурларининг ўқув режалари ва турли ташкилий масалалар батафсил муҳокама этилиб, бу борада ишларни янада жадаллаштиришга келишиб олинди.

Кампания университети ҳамда Бухоро вилояти олий таълим муассасалари ўртасида икки томонлама профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, турли илмий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳам келишиб олинди. Кампания университети мутахассислари Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари илмий лабораторияларини модернизация қилишга кўмаклашиш, ўзбекистонлик талабаларга PhD даражасини олиш учун грантлар ажратиш, ўзбекистонлик профессор-ўқитувчиларни илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш учун Италияга таклиф этиш ҳамда икки томонлама диплом асосида таҳсил олаётган талабаларнинг Кампания университетида ўқишини амалга оширишга тайёрлик билдирилди.

Томонлар, шунингдек, таълим соҳасида бошқа истиқболли масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди.

Кампания университети профессор-ўқитувчилари “Дунё” ААга Ўзбекистон билан ҳамкорликка доир фикр-мулоҳазаларини сўзлаб берди.

Луиджи Маффей, Кампания университети вице-ректори, профессор:

– Бугун Ўзбекистон ва Италия ўртасида, жумладан, таълим муассасаларимиз ўртасидаги ҳамкорлик йўлида муҳим босқич бўлди –нуфузли олий ўқув юртларимиз ўртасида архитектура, муҳандислик, тиббиёт соҳасига оид иккита шартнома имзоланди.

Ҳамкорлик Италия университетнинг Бухорода ташкил этиладиган филиали билан давом эттирилади. Мазкур лойиҳада биз Кампания университети номидан иштирок этамиз.

Сержио Минуччи, Кампания университети халқаро алоқалар бошқармаси бошлиғи, профессор:

– Бухоро вилояти, у ерда жойлашган муҳандислик ва тиббиёт соҳаларига иҳтисослашган таълим муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатилди.

Авваламбор, ташкил этиладиган муҳандислик ва тиббиёт йўналишлари бўйича қўшма факультетларда ўқувчилар ушбу соҳалар бўйича икки даражали диплом олиш икониятига эга бўлади. Бундан ташқари у ерда ҳамширалик, мода ва дизайн ҳамда архитектура йўналишларида ҳам таълим берилади.

Яқин келажакда Бухорода университетимизнинг “Ванвителли” дея номланган филиалини ташқил этилишига умид қиламиз ва бу Бухоро билан икки томонлама ҳамкорликни янги поғонага олиб чиқишига ишончим комил. Бу эса, ўз навбатида, икки давлат ўртасида талабалар ва ўқитувчилар алмашинувига замин яратади.

2022 йил баҳорда Кампания университети делегациясининг Бухорога ташрифи режалаштирилган. Унинг доирасида ҳамкорлик истиқболлари бўйича музокаралар ўтказамиз.

Ушбу ҳамкорлик нафақат университетларимиз, балки икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг ривожига ҳам муносиб ҳисса қўшади, деб ўйлайман.

Алессандра Чирафичи, Кампания университети дизайн ва мода бўйича бакалавр курси раҳбари, профессор:

– Биз Ўзбекистон делегациясини қабул қилдик ва улар билан Бухорода Кампания университети кампусини очиш бўйича келишувга эришдик. Ушбу ташаббус икки давлат ўртасидаги таълим, маданият, ҳалқаро ҳамкорлик соҳаларида алоқаларни ривожлантириш йўлида бошланғич, аммо жуда муҳим қадам ҳисобланади.

Мен Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари билан ипак ишлаб чиқариш йўналишида ҳамкорлик ўрнатиш бўйича музокаралар олиб бордим ва бу биз учун жуда қизиқарли соҳа эканини таъкидламоқчиман. Келгуси йилнинг баҳорида Кампания университети делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи давомида ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича учрашувлар ўтказамиз.

Мавзуга оид

Жанубий Кореядан муносабат: Ўзбекистон Қ...

Корея Республикаси мудофаа таҳлили институти (Korea Institute for Defense Analysis - KIDA)...

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автомоб...

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб даврида Ўзбекистон Республик...

«Сариқ» ва «яшил» ҳудудларда автобус ҳар...

Жорий йилнинг 8 июнидан — «сариқ» ва «яшил» ҳудудларда жамоат транспортида шаҳар (туман) в...

Сўнгги янгиликлар