Uz / Ўз Ru En

Toshkent

17/Апрель/2020   COVID-19

Бухорода коронавирусга чалинган яна 11 нафар бемор тузалди


БУХОРО, 17 апрель. /“Дунё” АА/. Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасида коронавирусга чалинган яна 11 нафар бемор буткул соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги манбасига асосланиб.

Соғайганларнинг барчаси чартер рейс билан Туркиядан Бухорога олиб келиниб, “Ситораи Моҳи Хоса” санаторийсида карантинга олинганди. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Беморларнинг 3 нафари эркак, 8 нафари хотин-қизлар. Улардан 5 нафари пойтахтимиздан, 2 нафари Тошкент вилоятидан. Шунингдек, Бухоро, Самарқанд, Наманган ва Андижон вилоятларидан ҳам бир нафардан ҳамюртимиз бор. Улар орасида энг ёши каттаси 56 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 30 ёшда.

Вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан шу пайтга қадар 28 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 39 нафарга етди.

Айни пайтга қадар мамлакатимизда коронавирус инфекциясидан 140 нафар бемор тўлиқ соғайди.

Мавзуга оид

COVID-19: Ўзбекистонда якшанба куни коро...

Якшанба куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 68 тага ортиб, уму...

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Юртимизда кор...

Сўнгги маълумотларга кўра, коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлг...

Ўзбекистонда кеча 265 нафар бемор корона...

Ўзбекистонда кеча 265 нафар бемор коронавирусдан соғайди....

Сўнгги янгиликлар