Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

29/Май/2020   Бухоро - Ислом олами маданияти пойтахти

“Бухоронинг Ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси ва ундаги ўрни” мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди

БУХОРО, 29 май. “Дунё” АА/. “Бухоро — 2020 йилда ислом олами маданияти пойтахти” тадбирлари доирасида онлайн тарзда ташкил қилинган “Бухоронинг Ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси ва ундаги ўрни” мавзуидаги халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири вилоят ҳокимлиги манбасига асосланиб.


Онлайн-анжуманда Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти (ISESCO) Бош директори, доктор Салим Муҳаммад ал-Малик, Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази – IRCICA Бош директори, доктор Халит Эрен, таниқли олим, тарихчи ва манбашунослар қатнашди.

Видеоконференцияни Ўзбекистон Республикаси Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров ва Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов кириш сўзи билан очиб, кўҳна ва боқий Бухоронинг Ислом дини ривожидаги ўрни ва мавқеи, буюк муҳаддис Имом Бухорий ҳазратлари ва бошқа етук намоёндалар илмий-маънавий мероси, унинг аҳамияти хусусида тўхталди.

Конференцияда  “Бухоронинг Ислом цивилизациясидаги ўрни ва унга қўшган ҳиссаси”, “Ислом цивилизациясида Бухоро маънавий мероси ва унинг ҳозирги даврда чет эллик ва маҳаллий олимлар томонидан ўрганилиши муаммолари”, “Марказий Осиёда Ислом маданияти ва санъати: ўтмиш ва ҳозирги замон” мавзуларида маърузалар тингланди.

Тадбирда соҳа мутахассислари, ёш олимлар ўзларини қизиқтирган қатор саволларга  таниқли дин уламоларидан жавоб олди.

Конференция ўзбек, рус, араб, инглиз, турк тилларида онлайн тарзда ZOOM дастури орқали тарқатилди.

Мавзуга оид

Рихиати Салиҳ Нажиб: Бухоро қадим мадани...

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида 2020 йилда «Бухоро – Ислом олами маданияти по...

Афғонистонга бағишланган Тошкент халқаро...

Ҳиндистоннинг “Sarkaritel” ва “Diplomacy India” электрон нашрларида жорий йилнинг 25-26 ию...

Бухоро - ислом олами маданияти пойтахти...

Бухоро – жаҳоннинг энг қадимий ва тарихий-меъморий обидаларга бой гўзал шаҳарларидан бири....

Сўнгги янгиликлар