Uz / Ўз Ru En

Toshkent

03/Декабрь/2020   Ватандошларимиз

Бурҳон Шаропов: Конституция ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасига кириб борган


ТОШКЕНТ, 3 декабрь. /«Дунё» АА/. Таниқли кино ва телережиссёр Бурҳон Шаропов Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллигини нишонлаш арафасида «Дунё» АА томонидан эълон қилинган «Конституция менинг ҳаётимда» акцияси саволларига жавоб йўллади.

—      Конституция Сиз учун нимани англатади?

— Бош қомусимиз қабул қилинганидан буён ўтган давр ичида унда белгиланган устувор ғоялар жамиятимиз ҳаётида босқичма-босқич ўзининг амалий ифодасини топиб бормоқда.

Конституция  жамият ва давлат, қолаверса, мен каби ҳар бир инсон, ҳар қайси оила ҳаётида муҳим ўрин тутади.

— Конституциявий ҳуқуқларингизни тўлиқ биласизми? Ҳуқуқингизни ҳимоя қилишга тўғри келганми?

— Конституциявий ҳуқуқларимни яхши биламан. Лекин ўз ҳуқуқимни ҳимоя қилишга ҳозиргача тўғри келмаганман, бу ҳам ҳаётимизда қонун устуворлигидан далолатдир.

— Касб фаолиятингизда ва кундалик ҳаётингизда конституциявий тамойилардан фойдаланасизми?

— Касбий фаолиятимда ва кундалик ҳаётимда конституциявий принциплардан фойдаланиш — бу ҳаётий ва касбий фаолиятимнинг асосий қисми, албатта!

Мисол учун, кўп ҳолатларда ёшларимизнинг кундалик ҳаётида бўлаётган айрим нотўғри ҳолатларни кўриб, кузатиб, уларга ҳақ-ҳуқуқлари  Бош қомусимиз билан ҳимоя қилинганлигини таъкидлайман. Улар ана шу ҳуқуқий тамойиллар асосида иш юритиши кераклигини айтаман.

— Сиз учун Конституция куни нимани англатади ва бу байрамни қандай нишонлайсиз?

—Бу байрамни нафақат мен, балки бутун Ўзбекистон аҳли кўтаринки руҳида байрам қилади. Юртдошларимизнинг ҳуқуқий маданияти ҳам ошиб бормоқда. Конституция ҳаётининг ҳар бир жабҳасини қонунан ҳимоялаб берганини ўзида ҳис қилмоқда.

Яқинлашиб келаётган байрам муборак, азиз юртдошларим!

Мавзуга оид

Германияда ватандошлар билан учрашув ўтк...

Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майндаги Бош консулхонаси томонидан консуллик округида доимий ва ...

Ўзбекистонлик реставраторларнинг Туркияд...

Ўзбек реставраторлари Туркияда янги барпо этилган энг йирик мажмуаларидан бири «Буюк Чамли...

ЮНИСEФ вакили: Ўзбекистоннинг «Меҳр» опе...

БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамадзаде Ч...

Сўнгги янгиликлар