Uz / Ўз Ru En

Toshkent

09/Июль/2020   Маданият

Бутунроссия давлат кинематография институти ўзбекистонлик абитуриентлар учун танлов асосида қабул эълон қилди


ТОШКЕНТ, 9 июль. /«Дунё» АА/. Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК) "Ўзбеккино" билан ҳамкорликда ўзбекистонлик абитуриентлар учун танлов асосида қабул эълон қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу қабул кино соҳаси кадрларини тайёрлаш, маҳорат дарслари ўтказиш учун институт профессор-ўқитувчиларини жалб қилиш бўйича “Ўзбеккино” Миллий агентлиги билан ВГИК ўртасида имзоланган келишув доирасида ташкил этилмоқда.

Унга кўра, Бутунроссия давлат кинематография институти кино соҳасига қизиқувчи, ушбу йўналишда таҳсил олишни истаган ўзбекистонлик абитуриентлар учун танлов асосида онлайн қабул ташкил қилади.

Абитуриентлар ушбу институтда кино ва телевизион режиссёрликнинг бадиий фильм ва телефильм, нобадиий фильм ва телефильм, телевизион кўрсатувлар, анимация ва компьютер графикаси, мультимедиа, драматургия режисёрлиги, киношунослик ва продюсерлик йўналишларига кириш учун ҳужжат топширишлари мумкин.

Номзодлардан рус тилини билиш талаб этилади. Зарур ҳужжатлар ҳамда ижодий ишлар ҳақидаги маълумотлар “uzbekkino_vgik@mail.ru” электрон манзили орқали 15 июлга қадар қабул қилинади.

Маълумот ўрнида, 2018 йилда Бутунроссия давлат кинематография институтининг 100 йиллик юбилейи юртимизда ўтказилган эди.

Мавзуга оид

Озарбайжонлик киномутахассислар билан он...

Бугун «Ўзбеккино» Миллий агентлигида озарбайжонлик киномутахассислар билан ҳамкорлик масал...

Татаристон киноси кунлари «Сумбуль» филь...

Қозон шаҳрида Татаристон киноси кунлари Ўзбекистон ва Татаристон кино ижодкорлари ҳамкорл...

Наврўз - қадимий қадриятларимиз тантанас...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «2020 йилги Наврўз умумхалқ байрамига т...

Сўнгги янгиликлар