Uz / Ўз Ru En

Toshkent

12/Май/2021   Иқтисодий дипломатия

Буюк Британия бизнеси вакилларининг Ўзбекистон бозорига қизиқиши ортмоқда


ЛОНДОН, 12 май. /«Дунё» АА/. Кеча ўзбек дипломатлари «British Expertise International» уюшмаси (BEI) билан биргаликда Ўзбекистон сармояси ва савдо-иқтисодий салоҳияти таҳлили ҳамда Британия компаниялари учун республикада очилаётган имкониятларга бағишланган «Uzbekistan Deep Dive» мавзусида вебинар ташкил этди, деб хабар бермоқда «Дунё АА» мухбири.

Вебинарда Буюк Британиянинг иқтисодиётнинг инфратузилма лойиҳаларида (темир йўллар, сув тозалаш заводлари, энергетика, шу жумладан, муқобил энергия, таълим, соғлиқни сақлаш, молия, стандартлаштириш, консалтинг ва бошқа) фаолият юритаётган 40 га яқин компания вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон элчихонаси вакиллари, Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Алкис Дракинос, BEIнинг стратегик ташаббуслар бўйича директори Александра Барнес, Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестицияларни жалб этиш агентлиги директори ўринбосари Ойбек Элмуратов маъруза билан иштирок этди.

Ўзбекистон томони мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, иқтисодиётни эркинлаштириш, қулай инвестиция муҳитини яратиш, хусусийлаштириш дастури ва конструктив минтақавий сиёсатни амалга ошириш ҳақида батафсил маълумотларни тадбир иштирокчиларининг эътиборига ҳавола қилди.  Икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, биринчи навбатда, Британия сармояси, илғор технологиялар ва билимларни республика инсон ресурсларини ривожлантириш, яшил иқтисодиёт, муқобил энергетика, молия ва бошқа соҳаларга жалб этиш бўйича кенг имкониятларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўз навбатида, британиялик маърузачилар 2020 йилда Ўзбекистон Европа ва Марказий Осиё минтақасида ижобий иқтисодий ўсишни намоён этган кам сонли давлатлардан бири бўлганини таъкидлади. Шу билан бирга, катта ресурс ва инсон салоҳиятидан фойдаланган ҳолда миллий иқтисодиётни чуқур модернизация қилиш ва техник қайта жиҳозлаш сиёсати Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўринларини янада яхшилашга хизмат қилади. Бу, ўз навбатида, Британия компанияларининг республикада  турли лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиши учун кенг имкониятлар эшикларини очади.

Мавзуга оид

​Жанубий Корея Миллий Ассамблеяси спикер...

Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Сеулга ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош в...

Япония компанияси Ўзбекистонда лойиҳалар...

Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонасида «Sojitz» корпорацияси вакиллари билан музокаралар ў...

АҚШ компаниясининг Марказий Европа ва М...

«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ва «Air Products and Chemicals, Inc....

Сўнгги янгиликлар