Uz / Ўз Ru En

Toshkent

14/Сентябрь/2020   Илм-фан

Буюк Британия компанияси билан таълим соҳасида ҳамкорлик қилинади


ТОШКЕНТ, 14 сентябрь. /“Дунё” АА/. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва улар малакасини ошириш институти билан Буюк Британиянинг Pearson Education Limited компанияси ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манбасига асосланиб.

Келишувга кўра, халқаро меҳнат бозори талаблари асосида мигрантларни тайёрлаш, камбағалликни қисқартириш ҳамда таълим олувчиларда тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган ўқув курслари учун таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш кўзда тутилган.

Ҳамкорлик келишуви малака ошириш институти директори Зайниддин Худойбердиев ва Pearson Education Limited компанияси катта вице-президенти Синди Рэмперзауд томонидан имзоланди.

Ушбу ҳамкорлик Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан Pearson Education Limited компанияси ўртасида 2020 йилнинг 1 май куни имзоланган англашув меморандумида белгиланган вазифалар ижроси доирасида амалга оширилади.

Маълумот ўрнида, Pearson таълим соҳасида дунёда етакчи компаниялардан бири бўлиб, 70 мамлакатда 24 минг ходимга эга, бош офиси Лондонда жойлашган. Pearson BTEC таълим дастурлари бўйича таҳсил олган 90 фоиз битирувчининг бандлиги таъминланган. Pearson BTEC таълим дастурлари асосида ўқиганлар дунёнинг 70 давлатида ўз мутахассисликлари бўйича ишлаш имконига эга. Ҳозирги кунда дунёда 800 га яқин Pearson BTEC марказлари фаолият юритмоқда.

Мавзуга оид

Ўзбекистон мактаблари АҚШ билан онлайн-т...

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги АҚШнинг «Oracle» компанияси билан ҳамкорлик...

Самарқанд давлат университети —Улуғбек м...

Унда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов, ЮНЕСКОнинг Марказий Осиё ваколатхонаси раҳбари Крист...

Тошкент ахборот технологиялари университ...

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида Жанубий Кореян...

Сўнгги янгиликлар