Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

24/Февраль/2023   Сайёҳлик

Буюк Британия журнали Ичан қалъани дунёдаги энг машҳур тўққиз деворли қалъа руйхатига киритди

ЛОНДОН, 24 февраль. /«Дунё» АА/. Туризм соҳасидаги йўналишларни ёритишга ихтисослашган Буюк Британиянинг машҳур «Wanderlust» журнали саҳифасида «Дунё бўйлаб 9 та энг қадимий деворли шаҳарлар» сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Мақолада бутун дунё бўйлаб қалъа деворлари билан машҳур бўлган 9 мамлакатдаги шаҳарлар ҳақидаги маълумотлар муштарийлар эътиборига ҳавола қилинган.

 Эътиборли жиҳати шундаки, девор қалъалар билан ўралган ва ҳозирги вақтгача сақланиб қолинган иншоотлар орасидан Хива шаҳридаги Ичан қалъа ҳам ўрин олди. Девор билан ўралган шаҳарлар ичида Колумбиянинг Картагена, Хорватиянинг Дубровник, Марокашнинг Тарудант, Буюк Британиядани Йор, Ўзбекистондаги Ичон қалъа, Франциядаги Каркассон ва бошқалар жаҳонга машҳурдир, деб ёзади нашр.  

Муаллиф асрлар давомида шаҳарлар учун ҳимоя истеҳкоми вазифасини бажарган ушбу тўққиз қалъа бутун дунёда бориб кўриш учун муҳим бўлган жойлар қаторига киришини таъкидлар экан, ўзининг ноёблиги ҳамда таъсирчан кўриниши билан кўплаб сайёҳларни ўзига жалб қилишини қайд этган.

 Мақолада таъкидланишича, рўйхатнинг бешинчи қаторида қайд этилган Ичан қалъа Ўзбекистоннинг Буюк Ипак йўлида жойлашган қадимий шаҳарларидан бири – Хивада жойлашган. Ушбу қалъа деворларининг  узунлиги 2 километргача етади ва баландлиги 10 метрдан юқори бўлган улкан миноралардан иборат.

«Қалъа ичидаги кўҳна бинолар жуда яхши ҳолатда бизгача етиб келган. Тадқиқотчилар учун улкан илмий манба, саёҳлар учун учун эса масжидлар, саройлар ва минораларга эга бўлган ушбу маскан жозибали ва экзотик манзилдир», деб ёзади муаллиф.

Мавзуга оид

Оммабоп халқаро портал Ўзбекистон сайёҳл...

Сайёҳлар орасида оммабоп бўлган «Lonely Planet» халқаро нашриёт компанияси порталида «Май ...

Туризмни ривожлантириш институти UNWTO а...

Туризмни ривожлантириш институти UNWTO (БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти) академиясига аъзо...

Екатеринбургда Ўзбекистон туризм салоҳия...

Мамлакатимизнинг Екатеринбургдаги Бош консулхонаси Урал туризм ассоциацияси (УТА) томонида...

Сўнгги янгиликлар