Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

01/Октабрь/2022   Иқтисодий дипломатия

Буюк Британияда ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари экспортини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди

ЛОНДОН, 1 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси вакиллари Буюк Британия мода ва тўқимачилик ассоциациясининг (UK Fashion & Textile Association, UKFT) халқаро ҳамкорлик департаменти директори Пол Ангер билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Учрашувда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Шаҳзода Қўчқорова ва UKFT лойиҳаси координатори Даниэль Конолли иштирок этди.

Музокаралардан  мақсад ўзбек тўқимачилик маҳсулотларини Британия бозорига экспорт қилишни кенгайтириш, британиялик ритейлерларни Ўзбекистонда ишлаб чиқариш жараёнига жалб этиш масалалрини муҳокама қилишдан иборат бўлди.

Ўзбекистон тўқимачилик саноати салоҳияти ва ривожланиш истиқболлари, сармоявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик учун яратилга қулай шароитлар ҳақида маълумот берилди. Британия вакиллари ўзаро ҳамкорлик имкониятларини ўрганишдан манфаатдор эканини билдирди. Ўзбек пахтасига нисбатан бойкотнинг бекор қилиниши мамлакатимизнинг инсон ҳуқуқлари соҳасида эришилган ютуқларининг эътирофи эканлиги алоҳида қайд этилди.

Мамлакатимизнинг йирик брендлари ва корхоналари ҳамда «ASOS», «boohoo», «Very», «Net-a-Porter», бошқа йирик ритейлерлар ўртасида мулоқотни йўлга қўйиш, кўргазма ва бошқа тадбирларни ташкил қилишда катта тажрибага эга мутахассислар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш  имкониятлари ўрганилди. Шунингдек, тўқимачилик соҳасидаги етакчи таълим марказлари ҳисобланган Хорфильд (University of Horrefield) ва Брэдфорд (University of Bradford) шаҳарлари университетлари билан ҳамкорликни йўлга қўйишга кўмаклашишга тайёрлик билдирилди.

Британия мода ва тўқимачилик ассоциацияси (UK Fashion & Textile Association, UKFT) 2009 йилда Британия кийим-кечак саноати ассоциацияси (BCIA)  ва «UK Fashion Exports» ассосиацияси қўшилиши натижасида ташкил топган. Ҳозирги кунга  UKFTга 800 дан ортиқ корхона ва компаниялар аъзо. Ассосиация мода ва тўқимачилик маҳсулотларини етказиб бериш занжирининг бир қисми бўлган дизайнерлар, ишлаб чиқарувчилар, етказиб берувчилар, улгуржи ва чакана сотувчиларини бирлаштиради.

Мавзуга оид

Венгрия компанияси вакиллари чорвачилик ...

Ўзбекистон элчиси Абат Файзуллаев Венгриянинг «Vitafort» компанияси экспорт масалалари бўй...

Парижда соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамко...

Тадбир натижасида ҳамкорликнинг истиқболларини муҳокама қилиш учун Ўзбекистон соғлиқни сақ...

ИҲТ Бош котиби «Марказий ва Жанубий Осиё...

Ўзбекистоннинг Ислом ҳамкорлик ташкилотидаги (ИҲТ) доимий вакили Улуғбек Мақсудов ташкило...

Сўнгги янгиликлар