Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Июнь/2022   Конституциявий ислоҳотлар

Буюк Британиядаги ватандош: Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига қуйилгани Ватанимизда инсон қадри ҳар нарсадан устун экани ва давлат манфаатлари халқ иродасининг кўзгуси сифатида намоён бўлишининг исботидир

ЛОНДОН, 28 июнь. /«Дунё» АА/. “Эл-юрт умиди” фонди степендиати, Буюк Британиянинг Абердин университетида Ахборот технологиялари йўналиши магистратура босқичида таҳсил олаётган ватандошимиз Гулноза Ҳамидова янги Конституция лойиҳасига киритилаётган ўзгартириш ва тузатишлар бўйича “Дунё” ахборот агентлигига ўз муносабатини билдирди.


– Конституциямизга киритилиши таклиф этилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг барчаси бугунги долзарб глобаллашув шароитида фуқароларимизнинг келажаги, фаровон ҳаёти ва ҳуқуқ-эркинликларини таъминлаш ва янада мустаҳкамлаш учун ўта муҳим жараён эканлигини кўрсатиб берди.

Мен Ўзбекистонда Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига қуйилгани Ватанимизда инсон қадри ҳар нарсадан устун эканлиги ва давлат манфаатлари халқ иродасининг кўзгуси сифатида намоён бўлишининг исботи, деб таъкидламоқчиман.

Конституциямизнинг 22-моддасига Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистондан ташқарига чиқариб юборилиши ёки бошқа давлатга берилиши мумкин эмас ва давлат хорижда яшаётган фуқаролар ва ватандошлар билан алоқаларнинг сақланиб қолиши ҳамда ривожланиши тўғрисида ғамхўрлик қилишига қаратилган янги қўшимчаларинг киритилиши биз учун жуда қувонарли ҳол бўлди.

22-моддага киритилиши кўзда тутилаётган мазкур ўзгартиришлардан Ўзбекистон хориждаги ватандошлар билан ҳар доим яқин ва илиқ алоқаларни сақлаб қолишга ва ривожлантириш учун ташланаётган янги қадам деб тушуниш мумкин.

Мен ва мен каби юртдан олисда билим олаётган ҳамда яшаётган ёшлар учун Конституцияга киритилиши режалаштирилаётган бундай ўзгартиришлар Ватанимизнинг бизга бўлган ғамхўрлиги, деб билиш кишига ёқимли ҳис беради.

Мавзуга оид

Индонезиядаги ватандош: Конституцияга ки...

Ўзбекистон Президентининг Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувдаги нутқига Индон...

Ўзбекистон элчиси Виталий Фен “The Korea...

Жанубий Кореянинг етакчи нашри саналган “The Korea Tims” кунлик газетасида Ўзбекистон элчи...

Конституциявий ислоҳотлар эркин ҳаракатл...

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги бўлим бошлиғи, юридик фанлар номзоди Соҳипжамол Жолдасова...

Сўнгги янгиликлар