Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

12/Сентябрь/2022   Сайёҳлик

Буюк Британиядан муносабат: Халқаро нашриёт Ўзбекистон сайёҳлик брендининг Буюк Британиядаги элчиси Софи Ибботсон қаламига мансуб мақолани чоп этди

ЛОНДОН, 12 сентябрь. /«Дунё» АА/. Британиядаги «Dorling Kindersley» халқаро нашриёти сайёҳлар учун мўлжалланган “Яхшиси бу ёққа келинг” сайёҳлик қўлланмасини чоп этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Ушбу қўлланмада Ўзбекистон сайёҳлик брендининг Буюк Британиядаги элчиси Софи Ибботсоннинг машҳур Регистон майдонида жойлашган ва ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатидан жой олган Самарқанднинг учта рамзий диний ва меъморий ёдгорликларидан бири -  Тилла Кори мадрасаси ҳақидаги мақоласи ҳам ўрин олган.

Муаллиф Тилла Кори мадрасасини Ватикандаги Авлиё Пётр соборига муқобил бўлган тарихий ёдгорлик сифатида таърифлаган. Шу билан бирга, у "агар гап мутлақ ҳашамат ҳақида кетар экан, кўзни қамаштирадиган бу мадраса собордан устунликка эгадир", деб ёзади.

Мақолада 17 асрнинг ўрталарида ҳарбий қўмондон Алчин Ялангтуш Баҳодир томонидан бунёд этилган Тилла Кори мадрасасининг тарихи ва ўзига хослиги ҳақидаги батафсил маълумотлар ўқувчиларнинг эътиборига ҳавола қилинган. Ушбу бетакрор меъморий обида нега бундай номланиши, у нега барча саёҳатчилар эътиборини тортиши, унинг ноёб дизайни ва бошқа барча муҳим тарихий маълумотлар ушбу мақолада ўз ифодасини топган.

Мавзуга оид

Пекинда Ўзбекистонга зиёрат туризми риво...

Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси ходимлари ва Хитой Буддавийлик ассоциацияси (ХБА) през...

Куала-Лумпурда Ўзбекистон ва Малайзия са...

Куала-Лумпурдаги элчихонамиз Ўзбекистон туризм ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда МАТТА билан...

Олматада Ўзбекистонда зиёрат туризмни ри...

Куни кеча мамлакатимизнинг Олматадаги Бош консуллигида Қозоғистоннинг етакчи сайёҳлик комп...

Сўнгги янгиликлар