Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Апрель/2022   Изоҳлар

Буюк Британиядан муносабат: «Очиқ бюджет» портали давлатнинг фуқаролик жамияти билан ҳамкорлиги борасидаги самарали тизимнинг яққол мисоли ҳисобланади

ЛОНДОН, 28 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонда “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштириш тартибининг жорий этилиши фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлашнинг инновацион кўриниши ҳисобланади, деди Буюк Британиянинг «Bikal» компанияси директори Радж Сандху “Дунё” АА мухбирига.


- Ўзбекистондаги маҳаллалар ва ҳокимликлар 500-1000 нафар аҳоли истиқомат қиладиган ҳамжамиятни қўллаб-қувватлаш тизими менда жуда катта қизиқиш уйғотди, - деди тадбиркор. – “Очиқ бюджет” портали фуқароларга кўпроқ ахборот беради ҳамда маҳаллий ва миллий ҳокимият органлари учун ажратилган маблағлар режалари бўйича шаффофликни таъминлайди.

Ўйлайманки, ушбу порталнинг ишга туширилиши фуқаролар ва ҳукумат ўртасида яқинроқ ҳамда самаралироқ мулоқот бўлишини назарда тутадиган “Рақамли Ўзбекистон - 2030” стратегиясига жуда мувофиқ келади. Ушбу портал маҳалла институтининг миллий анъаналарини авайлаб асраш ва замонавий технологиялардан фойдаланиш нуқтаи назаридан яхши намуна ҳисобланади. Порталда нафақат таклифлар жойлаштирилади, балки реал вақт режимида ҳар бир лойиҳанинг тасдиқланиш жараёнини ҳам кўриш мумкин.

Порталнинг ишга туширилиши Ўзбекистонда рақамлаштириш ва жамиятнинг кундалик ҳаётига илғор технологияларни жорий этиш соҳасидаги сифатли силжишни намоён этади. Бундай ривожланиш бошқа соҳаларда ҳам яққол намоён бўлмоқда, давлат органлари фаолияти ўз фуқаролари фикрини инобатга олган ҳолда борган сари шаффофлашмоқда.

Мавзуга оид

АҚШдан муносабат: Ўзбекистоннинг иқтисод...

Халқаро солиқлар ва инвестициялар маркази (ITIC) президенти Даниэл Витт «Дунё» АА учун шар...

Ҳамкорликнинг барча соҳалари халқ диплом...

Евроосиё халқлари ассамблеяси бош котибининг биринчи ўринбосари – Бош котибият раҳбари Све...

Франциядан муносабат: Марказий ва Жануби...

“Art et Traditions Populaires Salmorenc” уюшмаси (Франция) бош директори Николя Шарлети...

Сўнгги янгиликлар