Uz / Ўз Ru En

Toshkent

24/Февраль/2021   Долзарб

Буюк Британиядан муносабат: Ўзбекистоннинг ИҲК аъзоси сифатида ўз зиммасига халқаро мажбуриятлар олаётгани инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ислоҳотларнинг навбатдаги қадамини англатади


ЛОНДОН, 24 февраль. /«Дунё» АА/. Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси, баронесса Алисон Сатти “Дунё” ААга берган интервьюсида Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг (ИҲК) 46-сессиясида сўзлаган нутқи аҳамияти ҳақида фикр билдириб, Ўзбекистоннинг ИҲК аъзоси сифатида ўз зиммасига халқаро мажбуриятлар олаётгани инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ислоҳотларнинг навбатдаги қадамини англатишини таъкидлади

- Биз, шунингдек, Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган янги ташаббусларни ҳам олқишлаймиз, - деди у. - Айниқса, Ўзбекистон парламенти томонидан БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини ратификация қилиниши кутилаётгани, жорий йил мамлакатда ёшлар ҳуқуқлари ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор берилаётганидан мамнунмиз.

Ўзбекистон Олий Мажлиси билан яқин ҳамкорликни давом эттириш, парламентда «Global Partners Governance» жамғармаси билан биргаликда мамлакатнинг инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятлари мониторингини олиб борадиган янги комиссия ташкил этилишини қўллаб-қувватлаш имкониятидан мамнунман. Бу Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан молиялаштирилаётган етакчи лойиҳадир.

Комиссия фаолияти муваффақиятли йўлга қўйилгач, парламентларнинг инсон ҳуқуқлари ва ёшлар ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги ролига бағишланган онлайн-форумлар ўтказамиз. Ўзбекистон ва Буюк Британия парламентлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек, янги лойиҳа орқали мамлакатнинг инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларини бажаришга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашни давом эттиришга умид қиламиз.

Мавзуга оид

Ўзбекистон фуқароларини хориждан олиб ке...

Унга кўра, Россия Федерациясидаги Ўзбекистон фуқароларни Ватанга олиб келиш жараёнини тезл...

Исроил элчиси Зехавит Бен Хиллел: Ўзбеки...

Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Зехавит Бен Хиллел Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлисг...

Ўзбекистон судлари томонидан инсон ҳуқуқ...

Самарқанд шаҳрида «Ўзбекистон Республикаси судлари томонидан инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги Б...

Сўнгги янгиликлар