Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

30/Сентябрь/2021   Ватандошларимиз

Буюк Британиядан муносабат: “Ватандошлар” жамоат фонди ва “Билим” маданият марказининг мақсадлари муштаракдир


ЛОНДОН, 30 сентябрь. /«Дунё» АА/. Буюк Британияда истиқомат қилаётган ва меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган ватандошларимиз вакиллари «Дунё» АА мухбирига берган интервьюлари чоғида яқинда тузилган «Ватандошлар» жамоат фонди фаолияти юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда.

Асқар Рўзиев, Лондон шаҳридаги “Билим” ўзбек маданий маркази таъсисчиси:

- Лондонда бир гуруҳ ватандошларимиз тарафидан ташкил этилган “Билим” ўзбек маданияти марказининг муассисларидан бири сифатида жорий йил август ойида Ўзбекистон Президенти қарори асосида “Ватандошлар” жамоат фондининг ташкил этилганидан беҳад қувондим. Чунки “Билим” маданият марказимиз ва ушбу жамоат фондининг мақсадлари муштаракдир.

Ушбу жамоат фондининг ташкил этилиши кейинги йиллар давомида мамлакатимиз раҳбарияти томонидан хорижда яшаётган ватандошлар билан яқиндан алоқа ўрнатиш, улар тарафидан ташкил этилган жамоат ташкилотларига, маданият марказларига ёрдам кўрсатиш, хорижда турли соҳаларда фаолият юритаётган юртдошларимизни Ўзбекистон тараққиётига йўналтириш борасида амалга ошираётган эътиборга молик ишларнинг мантиқий давомидир, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Умид қиламанки, “Билим” ўзбек маданият маркази ва “Ватандошлар” жамоат фонди келажакда яқиндан ҳамкорлик қилгани ҳолда маданият марказимиз ўз олдига қўйган мақсадларини амалга оширишда, яъни ватандошларимизни ушбу Марказ атрофида жипслаштириш, уларда Ватан туйғусини янада кучайтириш, она тилимизни, тарихимиз ва миллий қадриятларимизни тарғиб этишга кўмаклашади.

Мавзуга оид

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси била...

Қирғизистон ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Бобур номидаги халқаро жамғарманинг Қи...

Жанубий Кореяда ватандошлар билан учрашу...

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси ходимлари, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Кванжу...

Ўзбекистон Бош консулхонаси вакиллари Ак...

Мамлакатимиз Бош консулхонаси вакиллари Мангистау вилояти Актау шаҳридаги «К7 Group» кор...

Сўнгги янгиликлар