Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

18/Октабрь/2022   Таълим

Буюк Британиянинг нуфузли билим юрти билан ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилади

ЛОНДОН, 18 октябрь. /«Дунё» AА/. Давлат хизматини ислоҳ қилиш ва бошқарувда натижадорликни ошириш бўйича Буюк Британиянинг “Civil Service College” билим юрти билан ҳамкорлик йўлга қўйилади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Мамлакатимизнинг Лондондаги элчихонаси томонидан маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси раҳбарияти бошчилигидаги республикамиз  мутахассисларининг Буюк Британиядаги “Civil Service College” ижрочи директори С.Леонг билан онлайн учрашуви бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида давлат хизматчилари фаолиятини мониторинг қилиш ва баҳолаш ҳамда раҳбар кадрлар учун мунтазам ўқув курсларини ташқил этиш бўйича “Civil Service College” вакилларининг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Давлат бошқаруви академияси ректори А.Бекмуродов томонидан “Civil Service College” билан ўзаро ҳамкорликда туман ва вилоят ҳокимликлари вакиллари учун маҳорат дарслари, қўшма тренинглар, ўқув курсларини ташкил этиш бўйича илгари сурилган таклифлар хориж томонидан тўла қўллаб-қувватланди.

Онлайн учрашув якунлари бўйича мазкур йўналишлардаги ҳамкорликни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш мақсадида Англашув меморандумини расмийлаштиришга келишиб олинди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон элчихонаси Ўзбекистон ёшларин...

Дунёда чет эллик талабалар бепул ёки энг кам семестр тўлови эвазига ўқиши мумкин бўлган кў...

Ўзбекистон элчиси АҚШнинг «FLEX» таълим ...

Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчиси Жавлон Вахобов Америка Қўшма Штатларининг «Future Lead...

Тошкент давлат шарқшунослик университети...

ТДШУ ректори Гулчеҳра Рихсиева бошчилигидаги делегация аъзолари Саудия Арабистонига сафар ...

Сўнгги янгиликлар