Uz / Ўз Ru En

Toshkent

03/Март/2021   Қонунчилик

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисидаги қонунда қандай янги нормалар белгиланяпти?


ТОШКЕНТ, 3 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

Парламент қўйи палатаси маълум қилишича, қонун лойиҳасида шу кунгача кўпчиликни қизиқтириб келаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг юртимиздаги асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятлари, шунингдек, сиёсий бошпана бериш масалалари аниқ нормаларда акс эттирилмоқда.

Бугунги кунда бу соҳада қонун даражасига эга бўлмаган 25 дан ортиқ тартибга солувчи ҳужжат мавжуд бўлиб, буларнинг ҳаммаси яхлит қонунда ўз аксини топмоқда.

Ҳар қандай чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бирор бир давлатга сармоя киритиш, туризм, меҳнат фаолиятини юритиш, таълим олиш ёки бошқа мақсадларда бормоқчи бўлса, ўзининг ўша юртда қонун билан белгиланган ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятларини билишни истайди.

Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг юртимиздаги ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ягона ҳужжатдан билиб олиш имкониятини яратади.

Лойиҳада Ўзбекистон ҳудудида доимий яшайдиган чет эл фуқаросининг ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификацияловчи ID-картаси ҳамда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ҳамда халқаро шартномаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш (ундан чиқиш) ва унинг ҳудудида бўлиш ҳуқуқини берувчи ҳаракатланиш ҳужжатлари тушунчалари киритилмоқда.

Таклиф этилаётган ушбу ҳужжатда 1966 йил 16 декабрда қабул қилинган «Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида»ги Халқаро пактнинг ва 1961 йил 14 апрелдаги «Дипломатик алоқалар тўғрисида»ги Вена Конвенциясининг қоидалари ҳисобга олинган.

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг халқаро ҳужжатлар билан белгиланган асосий ҳуқуқ ва эркинликлари миллий қонунчиликда ўз ифодасини топиши натижасида, юртимизга хориждан юқори малакали мутахассисларнинг, инвесторларнинг ҳамда сайёҳларнинг оқими ортишига замин яратади.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.

Мавзуга оид

Математика соҳасидаги таълим сифатини ош...

Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тад...

Жазони ижро этиш муассасаларига ташрифла...

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан дипломатик корпус, хал...

Депутатлар «Сайлов қонунчилиги такомилла...

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар «Сайлов қонунчилиги та...

Сўнгги янгиликлар