Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

26/Сентябрь/2022   Маданият

Чимкент шаҳрида ўзбек тили, маданияти ва аньаналарига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди

ОЛМАОТА, 26 сентябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси кўмагида Чимкент шаҳрида Қозоғистон ўзбекларининг «Дўстлик» ҳамжамияти томонидан ўзбек халқининг тили, маданияти ва аньаналарига бағишланган байрам тадбири ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Тадбирда Қозоғистон томони билан бирга Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий давлатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раисининг ўринбосари Азамат Тошев  бошчилигидаги олимлар, таниқли адиблар, санъат ва маданият арбобларидан иборат мамлакатимиз делегацияси иштирок этди.

Меҳмонлар дастлаб Чимкент шаҳри «Дўстлик» уйи олдидаги майдончада Қозоғистон ўзбеклари этно-маданий марказлари томонидан  ташкил қилинган ўзбек халқининг тили, маданияти ва аньаналарига бағишланган кўргазма билан танишдилар.

Қозоғистон халқи Ассамблеяси раисининг ўринбосари Марат Азилханов ўз нутқида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги иттифоқчилик даражасига кўтарилган дўстона муносабатларга юқори баҳо берди. «Мамлакатда ривожланиш ва барқарорликни таъминлашда ўзбек миллатига мансуб ватандошларимизнинг муносиб ўрни бор. Шу ўринда уларнинг ўз тили, маданияти ва аньаналарини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаш жоиз», деди Марат Азилханов.

Ўз навбатида, Ўзбекистон делегацияси раҳбари Азамат Тошев қардош Ўзбекистон ва Қозоғистон халқлари ўртасида яхши қўшничилик ва дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлашда маҳаллий ўзбекларнинг ролини ижобий баҳолади, уларга мамлакатда ўзбек тили ва адабиётини кенг тарғиб қилишда янгидан-янги муваффақиятлар тилади.

Ўзбекистон делегацияси томонидан Қозоғистон ўзбекларининг “Дўстлик” ҳамжамияти раҳбариятига мамлакатдаги ўзбек мактаблари ва китобхоналарига тарқатиш учун 5 мингдан ортиқ ўзбек адабиёти намуналари тақдим этилди.

Тадбир давомида маҳаллий «Тарона» миллий чолғу ансамбли, Ўзбекистондан келган санъаткорлар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар  барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

Мавзуга оид

Янги Ўзбекистон юлдузлари ҳар йили 20 но...

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан «Янги Ўзбекистон юлдузлари» маданият ва санъат...

Япониялик таниқли хореограф Ўзбекистон ...

Ўзбекистон давлат хореография академияси талабалари учун етакчи япон мутахассис Акико Кит...

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорлигида Аҳ...

Бугун “Ўзбеккино” Миллий агентлигида Қозоғистон маданият ва спорт вазири Актоти Раимкулова...

Сўнгги янгиликлар