Uz / Ўз Ru En

Toshkent

04/Март/2021   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Cингапурда Ислом маданиятига бағишланган онлайн-кўргазма ташкил этилди


СИНГАПУР, 4 март. /Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистоннинг Сингапурдаги элчихонаси томонидан Имом Бухорий Халқаро тадқиқот маркази билан ҳамкорликда ва «Dacore IT» компанияси кўмагида «Ислом маданияти: Имом Бухорий» онлайн-кўргазмаси ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбир Ўзбекистон маданий ва тарихий мероси, ислом дини қадриятлари, шунингдек, мамлакатимизда зиёрат туризмини ривожлантириш истиқболларини тарғиб қилиш мақсадларига қаратилди.

Кўргазма иштирокчилари орасида таниқли миниатюрачи Давлат Тошев, китобларни шарқона услубда безаш устаси Камолиддин Абдуллаев, ёш истеъдодли рассомлар - хаттот Шайха Абдуллаева, графика бўйича мутахассис Ёқуб Бекназаров, фотограф Муҳиддин Али бор.

Дунёга машҳур «Сўғдиёна» халқ мусиқа асбоблари камер оркестри кўргазма учун махсус «Зикр» номли янги композиция яратди. Кўргазмага қўйилган барча санъат асарлари «Саҳиҳ ал-Бухорий» ҳадисларидан илҳомланиб яратилган.

Онлайн-тадбирда Ўзбекистон элчиси Қаҳрамон Шокиров сўзга чиқиб, ушбу кўргазма мамлакатимизнинг маданий, тарихий мероси ва замонавий санъатини оммалаштириш, ислом динининг ҳақиқий қадриятларини очиб бериш, шу жумладан, буюк ислом мутафаккири Имом Бухорий ҳаёти ва мероси, унинг «Саҳиҳ ал-Бухорий» асари мазмун-моҳияти ва яратилиш тарихи ҳақида маълумотлар тақдим этишга қаратилганини таъкидлади.

Шунингдек, иштирокчиларга ўзбек рассомлари ҳақида маълумот берилди, улар ҳадислар мазмунини ўз асарлари орқали қандай ифодалаётгани тўғрисида сўз юритилди.

Ўзбекистон заминида қадим замонлардан буён турли дин вакиллари аҳил-тотув яшагани, бу юрт фарзандлари алгебра, тиббиёт, астрономия ва бошқа фанлар, дунё илм-фани ривожига муносиб ҳисса қўшгани қайд этилди.

Онлайн-кўргазмада Ўзбекистоннинг таниқли санъат усталари билан бир қаторда ёш рассомлар ҳам ижодий ишларини намойиш этди.

Мавзуга оид

Париж шаҳри мэрияси билан урбанизация ма...

Мамлакатимизнинг Франциядаги элчихонаси томонидан Париж шаҳри мэрининг транспорт инфратузи...

Сеулда Евроосиё туркшунослик институти д...

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонасида Евроосиё туркшунослик институти директори О ...

Таиланддан муносабат: Ўзбекистонда ёшлар...

Ўзбекистоннинг Бангкокдаги Бош консулхонасида мамлакатимизда маҳалла институтини ривожлант...

Сўнгги янгиликлар