02/Декабрь/2022 COVID-19
ТОШКЕНТ, 2 декабрь. /«Дунё» АА/. Пайшанба куни Ўзбекистонда 159 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилгани ҳолда касалланганларнинг умумий сони 246 минг 551 нафарни ташкил этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Касалликка чалинишнинг янги ҳолатлари мамлакатимиз пойтахти (64), Тошкент (19), Жиззах (12), Самарқанд (12), Сурхондарё (12), Бухоро (10), Хоразм (10), Наманган (6), Фарғона (3), Андижон (1), Қашқадарё (1), Навоий (1), Сирдарё (1) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида (7) қайд этилди.