Uz / Ўз Ru En

Toshkent

22/Апрель/2021   COVID-19

COVID-19: Кеча Ўзбекистонда 380 дан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди


ТОШКEНТ, 22 апрель. /«Дунё» АА/.  Ўтган бир сутка давомида Ўзбекистонда коронавирис билан боғлиқ 384 та ҳолат қайд этилди. Пандемия бошланганидан бери умумий касалланишлар 87 минг 935 тани ташкил этмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Коронавирис билан оғриган беморларнинг 207 таси Тошкент шаҳрида, 73 таси Самарқанд вилоятида ва 54 нафари Тошкент вилоятида аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, кеча, шунингдек, 290 нафар коронавирусга чалинган юртдошимиз касалликдан бутунлай фориғ бўлди. Ушбу дарддан тузалганларнинг умумий сони  85 минг 7 нафарни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда мамлакатимиз шифохоналарида коронавирус билан касалланган 22 минг 88 бемор даволанмоқда. Улардан 238 нафари оғир, 113 нафари ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси била...

28 апрель соат 14:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар со...

Туркиянинг «Haberturk» нашри Ўзбекистонд...

Туркияда юқори рейтингга эга «Haberturk» нашри Ўзбекистоннинг март ойидан бошлаб давом эта...

Қорақалпоғистонда 15 нафар бемор коронав...

Ҳозирги кунга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 372 н...

Сўнгги янгиликлар