Uz / Ўз Ru En

Toshkent

07/Май/2021   COVID-19

COVID-19: Кеча Ўзбекистонда 421 кишида коронавирус аниқланди


ТОШКЕНТ, 7 май. /«Дунё» АА/. Пайшанба куни мамлакатимизда коронавирус инфекциясини юқтирганлар 421 кишига ортди. Ушбу касалликка чалинганларнинг умумий сони пандемия бошлангандан бугунги кунга қадар 93 минг 597 нафарга етди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Коронавирус инфекциясини юқтирган беморлар республикамизнинг барча ҳудудларида аниқланди. Касалликка чалинганларнинг энг кўпчилиги Тошкент шаҳрида (239), шунингдек Тошкент (77) ва Самарқанд (54) вилоятларида рўйхатга олинган.

Вазирлик уч нафар бемор вафот этганини расман тасдиқлади (бугунги кунга қадар COVID-19 дан вафот этганларнинг сони 660 тага етди).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга қараганда, кеча 363 нафар бемор буткул соғайган ва тиббиёт муассасаларидан чиқарилган (тузалганларнинг умумий сони 89 минг 338 тани ташкил этмоқда).

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида коронавирусга чалинган 3 минг 599 нафар бемор даволанмоқда.

Мавзуга оид

Хитой умумий қийинчиликларни биргаликда ...

Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси ҳузурида ташкил қилинган Тезкор штабга ушбу мамлакат и...

Буюк Британияда бўлиб турган Ўзбекистон ...

Мамлакатимизнинг Лондон шаҳридаги Элчихонаси берган маълумотга кўра коронавирус пандемияси...

Қибрайда СOVID-19 билан касалланган бемо...

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси Миллий гвардия билан ҳа...

Сўнгги янгиликлар