Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

16/Июль/2021   COVID-19

COVID-19: Ўтган кеча-кундузда Ўзбекистонда 478 кишида коронавирус ва 357 нафар кишига пневмония ташҳиси қўйилди


ТОШКЕНТ, 16 июль. /«Дунё» АА/. Пайшанба куни мамлакатмизда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 478 тага ортиб, умумий касалланганлар 118 минг 380 нафарга етди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 357 нафар кишида пневмония касаллиги аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, ўтган кеча-кундузда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида COVID-19 билан касалланган янги беморлар аниқланди. Уларнинг аксарияти пойтахт (109), Тошкент (62), Андижон (35) ва Самарқанд (35) вилоятларида рўйхатга олинган.

Шунингдек, коронавирусга чалинган 4 нафар бемор вафот этгани расман маълум қилинди (мамлакатимизда COVID-19 бошлангандан буён жами 789 та ўлим ҳолати қайд этилган)

Кеча 320 киши ушбу касалликдан фориғ бўлган. Айни пайтда юртимизда 113 минг 261 нафар бемор коронавирусдан бутунлай соғайган.

Шунингдек, мамлакатимизда 4 минг 330 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Мавзуга оид

Республика махсус комиссияси ахбороти ...

Республика махсус комиссияси ахбороти

COVID-19: Жума куни мамлакатимиз бўйича ...

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, жума куни Тошкент ва Нукус шаҳарлар...

Ўзбекистонда коронавирус бўйича бир қато...

Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг 2020 йил 17 март куни «COVID-19 кор...

Сўнгги янгиликлар