Uz / Ўз Ru En

Toshkent

16/Январь/2021   COVID-19

COVID-19: Ўтган сутка давомида 59 кишида коронавирус аниқланди


ТОШКЕНТ, 16 январь. /«Дунё» АА/. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, жума куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ  59 та ҳолати қайд этилган.  Айни пайтда мамлакатимизда  умумий касалланганлар сони 77 минг 904 нафарга етди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири

Янги касалланиш ҳолатларининг 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 6 нафари Андижон вилоятида, 3 нафари Жиззах вилоятида, 1 нафари Наманган вилоятида, 8 нафари Самарқанд вилоятида, 2 нафари Сирдарё вилоятида, 2 нафари Сурхондарё вилоятида, 5 нафари Хоразм вилоятида, 5 нафари Тошкент вилоятида, 24 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча, шунингдек, кун давомида республика бўйлаб 53 киши ушбу касалликдан фориғ бўлган. Айни пайтга келиб коронавирусдан соғайганлар жами 76 минг 388  нафарни ташкил қилмоқда.

Мамлакатимиз тиббиёт муассасаларида 897 нафар беморга даъво чоралари кўрилмоқда. Шундан, 158 нафар беморнинг ҳолати оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид

Россиянинг икки вилоятидан ватандошларни...

Мазкур масала Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Транспорт вазирлиги билан биргаликда ишлаб ...

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқ...

Бугун, 5 май соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар...

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар с...

Ҳозирги кунда касаллик қайд этилган 10 минг 838 нафар бемордан 6 минг 811 нафари соғайиб, ...

Сўнгги янгиликлар