Uz / Ўз Ru En

Toshkent

15/Май/2021   COVID-19

COVID-19: Ўзбекистонда ўтган бир сутка давомида 251 киши коронавирусга чалинган


ТОШКЕНТ, 15 май. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистонда ўтган бир сутка давомида 251 киши коронавирусга чалинди. Пандемия бошланганидан буён мамлакатимизда ушбу касаллик билан оғриганлар сони 96 минг 368 нафарни ташкил қилмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида янги беморлар аниқланган. Уларнинг аксарияти пойтахт Тошкентда (168), Тошкент (28) ва Самарқанд (26) вилоятларида рўйхатга олинган.

 Шунингдек, кеча юртимиз бўйлаб 324 нафар бемор ушбу дарддан бутунлай соғайди.  Коронавирусдан тузалганларнинг умумий сони  91 минг 831 нафарга етди.

Айни пайтда юртимиз шифохоналарида коронавирус инфекцияси билан оғриган 3 минг 870 нафар беморга даъво чоралари кўрилмоқда.

Мавзуга оид

Нурмат Отабеков: Ўзбекистонда коронавиру...

Мамлакатимизда айни дақиқаларга келиб, коронавирус касаллиги билан 3 минг 718 бемор рўйхат...

«Инсон саломатлиги билан гўзал ва кучлид...

“Инсон саломатлиги билан гўзал ва кучлидир.

COVID-19: Ўзбекистонда кеча коронавирусг...

Жума куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 44 тага ортиб, умумий к...

Сўнгги янгиликлар