Uz / Ўз Ru En

Toshkent

17/Апрель/2021   COVID-19

COVID-19: Ўзбекистонда жума куни коронавирусга чалинган 316 нафар бемор аниқланди


ТОШКЕНТ, 17 апрель. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 316 тага ортиб, умумий касалланганлар 86 минг 338 нафарни ташкил этмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, кеча 189 киши ушбу касалликдан фориғ бўлган. Айни пайтда юртимизда 83 минг 838 нафар бемор коронавирусдан бутунлай соғайган.

Ҳозир мамлакатимизда 1 минг 864 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 238 нафари оғир, 109 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, ушбу касалликдан вафот этганлар сони 636 нафарга етди.

Мавзуга оид

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давла...

Бугун Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар Соғлиқни сақлаш вазирларининг учрашуви в...

Ўзбекистонда коронавирус ҳақида ҳужжатли...

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги COVID-19 ҳақида фильм тайёрлашга киришди....

ССВ: Ўзбекистонда коронавирусни юқтирган...

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган шахслар сони 865 нафарга етди....

Сўнгги янгиликлар