07/Декабрь/2022 COVID-19
ТОШКЕНТ, 7 декабрь. /«Дунё» АА/. Сешанба куни Ўзбекистонда 157 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилгани ҳолда касалланганларнинг умумий сони 247 минг 299 нафарни ташкил этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Касалликка чалинишнинг янги ҳолатлари мамлакатимиз пойтахти (106), Тошкент (20), Наманган (7), Самарқанд (7), Фарғона (6), Сурхондарё (3), Жиззах (2), Андижон, Бухоро, Навоий, Сирдарё, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида (1 кишидан) қайд этилди.