02/Декабрь/2020 COVID-19
ТОШКЕНТ, 2 декабрь. /«Дунё» АА/. Сешанба куни мамлакатимизда коронавирус инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 73 минг 276 кишига етди, ўтган бир кеча-кундуз давомида эса яна 182 киши ушбу касалликка чалинган, жумладан, улардан 136 нафари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қайд этилган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Инфекция юқтирган 197 нафар бемор соғайган ва тиббиёт муассасаларидан чиқарилган (тузалганларнинг умумий сони 70 минг 534 тани ташкил этмоқда).
Соғлиқни сақлаш вазирлиги кеча бир киши вафот этганини расман тасдиқлади (COVID-19дан вафот этганларнинг жами сони 611 тага етди).
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 минг 131 нафар бемордан 177 нафари оғир, 39 нафари эса ўта оғир аҳволда.