Uz / Ўз Ru En

Toshkent

22/Июнь/2020   Сирдарё, биз сен билан

Далия Чакар: Ўзбекистон халқининг синовли кунларда бир-бирини қўллаб-қувватлаши ва меҳрибончилигидан ҳайратда қолдим


АМСТEРДАМ, 22 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикасининг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонасида Сирдарё вилояти аҳолисига гуманитар ёрдам сифатида Ўзбекистон-Нидерландия дўстлик фонди (ЎзНед) томонидан йиғилган маблағлар сертификатини топшириш тадбири бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.

Тадбирда “ЎзНед”  фонди раиси Далия Чакар ва фонд Ижроия кенгаши аъзолари Рауфд Мужоҳид ва Меҳмет Пекан иштирок этди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчиси Дилёр Ҳакимов фонд раҳбариятига илгари сурилган ташаббус учун миннатдорлик билдириб, “ЎзНед”нинг икки мамлакат ўртасида дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтиришдаги хизматини эътироф этди.

Нидерландия томони Сардоба сув омбори тўғонининг ўпирилиши ва унда аҳлининг жабрлангани ҳақидаги хабар “ЎзНед” аъзоларини қаттиқ қайғуга солганини таъкидлашди. Ҳудуднинг катта қисми денгиз сатҳидан анча пастда жойлашган Нидерландия аҳолиси сув тошқинларининг даҳшатли оқибатларини жуда яхши билишларини айтиб ўтди.

Фонд вакиллари Ўзбекистон ҳукумати томонидан Сирдарёда кузатилган табиий офат оқибатларини бартараф этишга қаратилган  тезкор ҳаракатларни юқори баҳоладилар. Ушбу чора-тадбирлар натижасида кўплаб қурбонларнинг олди олинди. Бундан ташқари, Нидерландия томони Ўзбекистон раҳбариятининг жабрланган аҳолига ёрдам кўрсатиш бўйича амалга ошираётган ишларини алоҳида  қайд этди.

«Ўзбекистон раҳбариятининг Сирдарё халқини қўллаб-қувватлашга қаратилган ҳаракати, мамлакатнинг турли бурчакларидан ёрдам кўрсатилаётгани, одамларга янги уй-жойлар берилиши, йўллар, электр узатиш линиялари, шифохоналар ва савдо иншоотлари тиклангани бизни қувонтирди. Ўзбекистон халқининг шундай синовли кунларда бир-бирини қўллаб-қувватлаши ва меҳрибончилиги ҳайратда қолдирди. Ўзбекистонликлар қаерда бўлишларидан қатъий назар, коронавирус пандемияси шароитида ҳам ўз ватанлари, ҳамюртларини фалокат остонасида қолдириб кетишмади”, — деди Далия Чакар.

Мавзуга оид

Сирдарё вилоятида содир бўлган табиий оф...

Сирдарё вилоятидаги “Сардоба” сув омборида юз берган табиий офат халқаро ҳамжамият эътибор...

«Сардоба»га кўмак – Германияда «Куч бирл...

Таъкидлаш жоиз, “Сардоба” сув омборида юзага келган фалокатда жабр кўрган аҳолини қўллаб-қ...

Шавкат Мирзиёев: Уйлар давлат томонидан ...

Сардоба туманида маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашув бўлди....

Сўнгги янгиликлар