Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

03/Февраль/2023   Иқтисодий дипломатия

Далянь халқаро бизнес уюшмаси Хитой компанияларини Ўзбекистонда «яшил» энергия ишлаб чиқариш лойиҳаларига жалб этишга кўмаклашади

ГУАНЧЖОУ, 3 февраль. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистоннинг Гуанчжоудаги Бош консули Отабек Валиев Хитойнинг Далянь халқаро бизнес уюшмаси раҳбари Моу Игэ билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Мулоқот давомида Далянь халқаро бизнес уюшмаси билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, хусусан, уюшма аъзолари бўлган компанияларни Ўзбекистонда  қўшма лойиҳаларни амалга оширишга жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.

Уюшма раҳбарининг маълум қилишича, ташкилот ва унинг аъзолари бугунги кунда Ўзбекистон корхоналари билан биргаликда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга катта қизиқиш билдиришмоқда. Моу Игэнинг айтишича, Хитой томони Далянь ва Самарқанд шаҳарлари ўртасида дўстлик алоқаларини ўрнатиш таклифини билдирмоқда.

Томонлар қуёш ва шамол энергиясини қайта ишлаш орқали «яшил» энергия ишлаб чиқариш ва уюшма таркибидаги ушбу йўналишда фаолият олиб борувчи компанияларни мамлакатимизга жалб этиш юзасидан дастлабки келишувга эришилди.

Уюшма раҳбарияти ва аъзолари мамлакатимизда яратилган сармоявий муҳит билан бевосита танишиш мақсадида бизнес миссия билан Ўзбекистонга боришга таклиф этилди.  

Маълумот учун: Далянь халқаро бизнес уюшмаси 120 дан ортиқ IT, инфратузилма, лойиҳалаштириш, қурилиш индустрияси, қуёш ва шамол энергияси жиҳозлари ишлаб чиқарувчи ҳамда халқаро савдо компанияларини ўз атрофига бирлаштирган.

Мавзуга оид

Ўзбекистон делегацияси Малайзиядаги Халқ...

Мамлакатимиз ишбилармон доиралари вакилларидан иборат делегация Малайзия халқаро савдо ва ...

Европада жойлашган халқаро ташкилотлар в...

Европада жойлашган халқаро ташкилотлар — Жаҳон божхона ташкилоти, Энергия хартияси котибия...

Ўзбекистон - Ҳиндистон бизнес-форуми бўл...

Кеча Ўзбекистон савдо-саноат палатаси ва Ҳиндистон савдо-саноат палаталари федерацияси бил...

Сўнгги янгиликлар