Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


12/Август/2021   Ватандошларимиз

Даниядан муносабат: Копенгагенда ўзбекистонликлар жамоат бирлашмасини тузишни режалаштирмоқдамиз


КОПЕНГАГЕН, 12 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонда «Ватандошлар» жамоат фондининг ташкил этилгани чет давлатларда яшаётган юртдошларимиз томонидан катта хурсандчилик билан кутиб олинди.  Ҳужжат  қабул қилинганига ҳеч қанча вақт ўтмай турибоқ хориждан ушбу воқеа юзасидан муносабат билдирилмоқда.

   Жумладан, «Carlsberg Group» (Дания) гуруҳи Корпоратив коммуникацияларни мувофиқлаштириш қўмитаси раҳбари Фарҳод Ниёзов «Дунё» ахборот агентлигига йўллаган шарҳида ушбу ташаббуснинг муҳимлиги ҳақидаги фикрларини ўртоқлашган.

- Данияда яшовчи ватандошлар номидан Ўзбекистон Президентининг чет элдаги юртдошларимиз билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича «Ватандошлар» жамоат фондини ташкил этиш тўғрисидаги қарори жуда муҳим ва бу ўз вақтида қабул қилинган ҳужжат эканини алоҳида таъкидлашни истар эдим.

Ушбу қарор дунёнинг турли мамлакатларида истиқомат қилаётган юртдошларимизнинг салоҳиятидан фойдаланиш, мамлакатлар ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ўрнатиш, халқимизнинг бой маданий-маънавий меросини тарғиб этиш нуқтаи назаридан ҳам ғоят долзарб аҳамият касб этади.

Яқин келажакда Дания ва Ўзбекистон ўртасида тадбиркорлик, инвестиция фаолияти ва илмий, маданий-маърифий ҳамкорликни кучайтириш, шунингдек, ушбу мамлакатда яшаётган ватандошларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Копенгагенда ўзбекистонликлар жамоат бирлашмасини тузишни режалаштирмоқдамиз.

Мавзуга оид

Санкт-Петербург шаҳри ва Ленинград вилоя...

Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан Санкт-Петербург шаҳри ва Ленинград вилоятининг Тосн...

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихон...

Ўзбекистон Республикасининг Сеулдаги элчихонаси томонидан “Олтин дафтар”га киритилган Жану...

Италиядан муносабат: «Ватандошлар» фонди...

Хорижда яшаётган ва таълим олаётган ватандошларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида...

Сўнгги янгиликлар