Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

25/Январь/2022   Ҳукумат

Давлат кадастрлари палатасининг қўшимча функциялари белгиланди

ТОШКЕНТ, 25 январь. /«Дунё» АА/. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 январдаги «Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тўғрисидаги ҳамда Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги 2021 йил 12 февралдаги 66-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


 «Норма» ахборот порталидаги маълумотда қайд этилишича, ушбу ҳужжат Президентнинг «Қишлоқ ҳўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2021 йил 24 февралда имзолаган  қарорига мувофиқ қабул қилинди. Вазирлар Маҳкамасининг юқорида қайд этилган қарорига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

-биринчидан, қарорнинг 2-банди қуйидаги мазмундаги хатбошиси билан тўлдирилди: бунда, ушбу бандни, яъни Кадастр агентлиги ходимларининг лавозим маошини белгилашда тариф коэффициенти 1,7 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади, амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар бюджет маблағларидан сақланадиган ходимлар учун Давлат бюджетидан, қолган ходимлар бўйича ДСҚ ҳузуридаги Кадастр агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

-иккинчидан, 1-илованинг 27 ва 28-бандлари янги таҳрирда баён қилинди. Унга кўра, Агентлик директори иккита ўринбосар (илгари - 4 та, биттаси – биринчи ўринбосар) ҳамда учта маслаҳатчига эга бўлади (илгари, бу лавозим бўлмаган). Маслаҳатчилар ўринбосарлар мақомига тенглаштирилади;

-учинчидан, 1-илованинг 34-банди қуйидаги мазмундаги таҳрирда баён қилинди: Агентликда Агентлик директори (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари (лавозими бўйича), шунингдек, унинг фаолияти асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалар раҳбарларидан иборат ҳайъат тузилади;

-тўртинчидан, Давлат кадастрлари палатаси ва унинг ҳудудий бошқармаларида кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда юзага келадиган низоларни судгача ҳал қилиш комиссиялари ташкил этилмоқда. Қўшимча 2-илованинг 6-бандига киритилди.

-бешинчидан, давлат кадастрлари палатасининг функцияларига яна қуйидагилар қўшилди:

-ер участкаларининг кадастр рақамларини идентификациялаш ва ҳисобга олинишини таъминлаш мақсадида давлат ер кадастрининг электрон маълумотлар базасини шакллантиради;

-ер фонди тоифаларининг ер турлари бўйича Миллий ҳисоботни Миллий геоахборот тизимида юритилишини амалга оширади;

-ер фонди ҳолатидаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш устидан кузатишлар тизимини ташкил этади ва амалга оширади;

-ер ҳисоботини, туман (шаҳар) ер кадастри дафтарини фақат Миллий геоахборот тизимида юритади;

-ҳар бир ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори бўйича ер кадастри электрон маълумотлар базасини шакллантиради;

-ҳудудлар давлат кадастрининг юритилишини ташкил этади;

олтинчидан, қарор 4,5,6-иловалар билан тўлдирилди, уларга кўра, Агентлик ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш Ягона тариф сеткаси бўйича белгиланади.

 Ҳукумат қарорида бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам назарда тутилган.
 

Мавзуга оид

Энергетика вазирлиги ҳузурида Қайта тикл...

Энергетика вазирлиги ҳузурида Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот инс...

Хоразм вилоятида Оролбўйи минтақаси ихти...

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг «Оролбўйи минтақаси ихтисослаштирилган кардиология ва ка...

Тошкент вилоятида Фармацевтика техник ун...

Тошкент вилояти Зангиота туманида барпо этилган “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-иш...

Сўнгги янгиликлар