Uz / Ўз Ru En

Toshkent

05/Август/2020   Жамият

«Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқишда халқаро тажриба ўрганилмоқда


ТОШКЕНТ, 5 август. /«Дунё» АА/. Давлат активларини бошқариш агентлиги, «Индекон консалтинг» (Германия) компанияси ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари иштирокида видеоконференция ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Агентлик манбасига асосланиб.

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш масалалари, ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар муҳокама этилди.

Мулоқот аввалида Европа тикланиш ва тараққиёт банкига Ўзбекистонда хусусийлаштириш жараёнлари ҳамда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқаришнинг ҳуқуқий ва институционал асосларини мустаҳкамлаш, «Индекон консалтинг» вакилларига эса «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда  ишчи гуруҳда ўз иштирокини тасдиқлагани учун миннатдорлик билдирилди.

Тадбир қатнашчиларига Агентликнинг жорий фаолияти, шу жумладан Давлат активларини бошқариш стратегияси ва 2020-2025 йиллар учун хусусийлаштириш дастури лойиҳаларининг кўриб чиқилиши юзасидан маълумот берилди.

Шу билан бирга, янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бугун мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни янада жадаллаштиришга катта туртки бўлиши таъкидланди.

Мавзуга оид

Исроил ОАВларида: Ўзбекистонда жорий йил...

Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий ўзгаришлар хорижда, хусусан, Исрои...

«АрМИ-2020» VI Халқаро армия ўйинлари до...

Қўқонда «Йўл патрули» бeллашуви тантанали очилди...

Ўзбекистонда гендер тенглик масалалари б...

Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси ҳамда Олий...

Сўнгги янгиликлар