Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

08/Июнь/2021   Президент

Давлатимиз раҳбари альпинист Сергей Денисенкони «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан тақдирлади


ТОШКЕНТ, 8 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти юртимиз байроғини сайёрамиздаги энг баланд чўққисига кўтарган алпинист Сергей Денисенкони “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан тақдирлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Президент Шавкат Мирзиёев дунёнинг энг баланд чўққиси – Эверест тоғига чиқиб, мамлакатимиз байроғини тепага кўтарган альпинист Сергей Денисенкони “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан тақдирлади”, - деб ёзди давлатимиз раҳбари матбуот котиби бугун ўзининг Телеграм-каналида.

Эслатиб ўтамиз, Сергей Денисенко 1 июнь куни сайёрамизнинг энг баланд нуқтаси — баландлиги 8 минг 848 метр бўлган Эверест чўққисига Ўзбекистон байроғини қадади. Экспедиция ғайритабиий ва беқарор об-ҳаво шароитида икки ой давом этган. Қайд этиш жоизки, бу Ўзбекистон вакилларининг Непал томонидан чўққига биринчи кўтарилиши бўлди. Ушбу тарихий воқеа Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти: Фақат қайси ёш ўз...

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев бугу...

Ўзбекистон Президенти Жанубий Корея парл...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Корея Республикаси парламентининг...

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Бош вазиринин...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ...

Сўнгги янгиликлар