Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

01/Январь/2023   Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон ҳалқига Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ва аҳамияти хориждаги ватандошлар томонидан катта қизиқиш ўрганилмоқда

ПЕКИН, 1 январь. /«Дунё» АА/. Пекиндаги элчихонамиз томонидан Хитой пойтахти ва ушбу мамлакатнинг Далянь, Кунминь, Ланчжоу, Лоянь, Сиань, Тяньцзинь, Чунцин, Чэнду, Шицзячжуан, Шэньчжэнь, Циндао, Урумчи ҳамда Ухань шаҳарларида истиқомат қилувчи ватандошлар иштирокида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган онлайн шаклдаги давра суҳбати ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.


Тадбир иштирокчиларига Мурожаатномада илгари сурилган фикрлар, ғоялар, амалий таклифлар ва келгуси режалар ҳақида атрофлича сўзлаб берилди.

Хусусан, Мурожаатномада инсон қадри ва унинг орзу-умидларини рўёбга чиқариш давлат сиёсатининг устувор мақсадларидан бири бўлиб қолиши таъкидлангани урғуланди. Мазкур йўналишда энг аввало, таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш, фарзандларимизнинг халқаро стандартлар асосида билим олишини таъминлаш бугунги куннинг муҳим талаби эканига алоҳида урғу берилгани қайд этилди.

Ўз навбатида, Президентимиз томонидан кириб келаётган янги 2023 йилни “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб эълон қилишни таклиф этилганининг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистонда олиб бораётган давлат сиёсатининг марказида инсон ва унинг манфаатларини таъминлашни устувор вазифа этиб белгилаганмиз. Миллати, тили ва динидан қатъи назар, Ўзбекистонни ўзининг Ватани деб биладиган, унинг равнақи учун ҳисса қўшиб келаётган ҳар бир фуқаро бундан буён ҳам давлатимиз ва жамиятимизнинг эътибори ва ардоғида бўлади” деган сўзларига алоҳида эътибор қаратилди.

Давра суҳбатида Мурожаатнома мамлакатимизда давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, энг асосийси, халқни рози қилиш ва аҳолининг фаровон турмушини таъминлаш йўлидаги ислоҳотларни изчил давом эттиришда дастуриламал ҳужжат бўлиши қайд этилди.

Элчихона фаолиятининг муҳим вазифаларидан бири - бу “Инсон қадри учун” деган эзгу ғояни тўлиқ руёбга чиқариш асосидаги тизимли ишларни давом эттириш эканига урғу берилди.

Очиқ ва конструктив руҳда бўлиб ўтган тадбир сўнгида фуқароларимиз ўзларини қизиқтирган консуллик–ҳуқуқий масалаларга оид саволларига ҳам жавоб олди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлис ва...

Қозоғистоннинг «Инфозакон» журналида давлатимиз раҳбарининг 20 декабрь куни Олий Мажлис ва...

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва Ў...

Эроннинг «Sobh-Eqtesad» газетаси саҳифасида «Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва ...

ЮНИСЕФ ваколатхонаси раҳбари: Давлат раҳ...

БМТнинг Болалар жамғармасининг (ЮНИСЕФ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Маммедз...

Сўнгги янгиликлар