Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

27/Май/2022   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Деҳли шаҳрида ШҲТ доирасидаги АКТ ва илмий-техникавий ҳамкорликнинг йўналишлари муҳокама қилинди

ДЕҲЛИ, 27 май. /«Дунё» АА/. Деҳлида Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги, Савдо ва саноат вазирлиги, “Invest India” миллий агентлиги вакиллари ҳамда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар, “кузатувчи” ва “мулоқот бўйича ҳамкор” мақомидаги мамлакатларнинг Ҳиндистондаги элчилари иштирокида мазкур ташкилот доирасидаги илмий-техникавий ҳамкорликнинг муҳим йўналишларига бағишланган “давра суҳбати” бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Тадбирда мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Ахатов ШҲТга жорий раислик доирасида Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган тадбирлар, ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ҳақидаги атрофлича  маълумотларни ўртоқлашди. Бундан ташқари, жорий йил апрель ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТга аъзо давлатларнинг илмий-техникавий ҳамкорлик учун масъул вазирлик ва идоралари раҳбарларининг мажлиси якунлари, ШҲТга аъзо мамлакатлар ёшлари ўртасида эълон қилинган стартаплар танлови ҳақида ҳам алоҳида тўхталди.

Шунингдек, давра суҳбати иштирпокчилари “Рақамли Ўзбекистон - 2030” стратегияси, “Бир миллион дастурчи” лойиҳасининг мамлакат ривожидаги долзарб аҳамияти, республика ҳудудлари бўйлаб ишга туширилган инкубация марказлари, стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий чора-тадбирлар билан ҳам таништирилди. Бундан ташқари, мазкур йўналишдаги бошқа қўшма дастурлар ҳам назардан чнтда қолмади. 

Давра суҳбати давомида Ҳиндистон томони ўз мамлакатининг АКТ, хусусан, стартаплар экотизимидаги мавжуд салоҳияти, ундан ШҲТ доирасида фойдаланиш ва илғор тажриба алмашишга эътибор қаратди. Бу борада 2020 йилдан буён ўтказиб келинаётган “ШҲТ стартап форумининг” амалий аҳамияти алоҳида қайд этилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон дипломатлари Корея Республика...

Мамлакатимизнинг Корея Республикасидаги элчихонаси вакиллари «Shin Kori NPP» атом электр с...

Ўзбекистон элчихонаси БМТнинг Оролбўйи м...

Кеча Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонаси кўмагида ватандошимиз, Брюссель э...

Тулуза мэриясига шаҳарда «Ўзбек боғи»ни ...

Ўзбекистоннинг Франциядаги дипломатик ваколатхонаси вакиллари Тулуза шаҳри мэрининг ўринбо...

Сўнгги янгиликлар