Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

19/Август/2022   Ҳамкорлик

Деҳли шаҳрида Тошкент тиббиёт академиясининг биринчи хорижий ваколатхонаси ўз фаолиятини бошлади

ТОШКEНТ, 19 август. /“Дунё” АА/. Деҳлида Тошкент тиббиёт академияси (ТТА) ваколатхонаси очилди, деб хабар бермоқда “Дунё” мухбири.


Сўнгги йилларда Тиббиёт академияси халқаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда. Хусусан, ТТАдан олинган маълумотга кўра, жорий йил Академияга мазкур олий билим юрти билан ҳамкорликни йўлга қўйиш истагини билдирган 15 га яқин хорижий компания вакиллари мурожаат қилган. Уларнинг аксарияти Ҳиндистоннинг олий тиббий таълимга ихтисослашган муассасалари бўлган.

ТТА ишчи комиссияси пухта ўрганиш жараёнидан сўнг ҳамкорлик учун «Axis Institute of International Education» компаниясини танлаган. Мазкур ҳинд компанияси дунёнинг 20 га яқин етакчи тиббиёт университетлари, хусусан, Варшава университети (Польша), Манила университети (Филиппин), Япониянинг KUDAN институти, Грузия университети, Украина тиббиёт институтлари ва бошқалар билан алоқалар ўрнатган.

Хорижий мамлакатлардаги ушбу ваколатхона ТТА тарихида биринчи бўлиб, у Академиянинг Ҳиндистонда олий тиббий таълимни ташкил этиш, мазкур мамлакат меҳнат бозорида талаб юқори бўлган тиббиёт мутахассисларини тайёрлаш бўйича ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш, илғор тиббиёт муассасаларида ТТА раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари учун малака ошириш ва стажировкалар уюштириш бўйича манфаатларини ҳимоя қилади.

Ваколатхона фаолияти доирасида ТТА талабаларининг Ҳиндистоннинг етакчи тиббиёт марказларида амалиётини ташкил этиш режалаштирилган. Шунингдек, Ҳиндистондан таниқли ўқитувчиларни таклиф этиш орқали Академиянинг педагогик салоҳиятини ривожлантиришга максимал даражада кўмаклашишга ҳам алоҳида эътибор қаратилади.

Келгусида Тошкент тиббиёт академиясининг Жанубий Корея, Туркия ва Польшада ҳам ваколатхоналарини очиш режалаштирилган.

Мавзуга оид

Иқтисодий масалалар бўйича комиссия МДҲг...

Кеча Москвада Иқтисодий масалалар бўйича комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда...

Ўзбекистон ва Германия халқаро ҳуқуқий с...

Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари Эркин Йўлдошев бошчилигидаги делегация Германияда бўл...

Жанубий Кореянинг етакчи босма нашри Ўзб...

Мамлакатимиз элчихонаси ходимлари Жанубий Кореянинг етакчи нашри - «The Korea Times» газет...

Сўнгги янгиликлар