Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

29/Июнь/2021   Иқтисодий дипломатия

Деҳлида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди


ДЕҲЛИ, 29 июнь. /”Дунё” АА/. Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш борасида олиб борилаётган ишлар доирасида мамлакатимизнинг ушбу давлатдаги дипломатия ваколатхонаси раҳбари Дилшод Аҳатов Харьяна штатининг Деҳлидаги расмий вакили Ашок Сангван билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Суҳбат чоғида Ашок Сангван икки мамлакат ҳудудлари ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорлик алоқаларининг ўрнатилиши томонларнинг иқтисодий муносабатлари ривожланишида муҳим омил эканини таъкидлади. У 2020 йил декабрь ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ўртасида бўлиб ўтган “Виртуал саммит” давомида эришилган келишувлар доирасида Фарғона вилояти ва Харьяна штати ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва ривожлантириш юзасидан изчил саъй-ҳаракатлар олиб борилаётганини таъкидлади.

Учрашув давомида икки ҳудуд иқтисодиётининг истиқболли йўналишлари ҳамда ўзаро самарали ҳамкорликни ўрнатиш мумкин бўлган соҳалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Шу ўринда бугунга қадар Харьяна штати билан турли соҳалардаги ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида амалий қадамлар ташлангани, хусусан, пандемияга қадар бўлган даврда тегишли делегациялар алмашуви уюштирилгани алоҳида қайд этилди.

Тадбир чоғида томонларнинг келишуви бўйича ҳамкорликнинг муҳим асосларини белгилаб берадиган икки томонлама меморандум лойиҳасини қисқа муддатларда имзолаш мақсадга мувофиқ экани таъкидланди.

Бўлиб ўтган ушбу учрашувда Харьяна штати бош вазири офисининг масъул раҳбарлари ва штатнинг Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш маркази вакиллари ҳам видеоконференция алоқаси воситасида иштирок этди.
 

Мавзуга оид

Япон компанияси Ўзбекистон фуқароларини ...

Мамлакатимиз элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Япониянинг «Relationship, Inc» компанияси през...

Ўзбекистон делегацияси Варшавада Польшан...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Шерзод Асадов бошчилигидаги делегация Польшаг...

Кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш бў...

Кеча Тошкентда Ўзбекистон ва Туркия ўртасида Кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш бўйича му...

Сўнгги янгиликлар